Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туманида ёнғин хавфсизлиги ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Фориш туманида ёнғин хавфсизлиги ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

11 январь 2019 йил
477
0

Фориш туман ҳокимлигида маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, ис газидан заҳарланиш ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда мутасадди ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари, тумандаги тўртта секторга бириктирилган ишчи гуруҳлар аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари Фарруҳ Амиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Аҳоли хонадонлари иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя қилишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 3 январдаги 11-11-дев сонли топшириқлари ижросини таъминлаш, ҳудудлардаги ҳар бир секторга бириктирилган ишчи гуруҳлари томонидан хонадонлардаги иситиш мосламаларини кўрикдан ўтказиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳақида батафсил таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, йиғилишда туман прокурори ёрдамчиси Аброр Тўйчиев, туман ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи подполковник Нуриддин Балхиевлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбирда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар