Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ватан, номинг оқлагаймиз, шарафлагаймиз!!!

Ватан, номинг оқлагаймиз, шарафлагаймиз!!!

14 январь 2019 йил
438
0

Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган.

Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган.

Мамлакатимизнинг мард, шижоатли, ўктам йигитлари армия хизматидан заҳирага бўшатилганларидан кейин ҳам ҳарбий хизматдаги каби ғайрат-шижоат билан юрт равнақи йўлида турли соҳаларда фидокорона масъулият билан меҳнат қилмоқдалар.

Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради.

Шу муносабат билан ҳарбийларни табриклаш ва уларнинг халқ олдидаги фидокорона меҳнатини қадрлаш мақсадида ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши ҳам вилоят ҳудудидаги ҳарбий қисмларга ташриф буюриб, мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилаётган байрам тадбирларига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Мингжигит Холбеков - ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши етакчи мутахассиси:

Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Бугун Ватан, халқ ва армия бири-бирига нақадар яқин ва муштарак эканини ҳар қачонгидан ҳам теран ҳис этмоқдамиз. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ташкил этилган армия ва халқ бирлигини таъминлашга қаратилган мутлақо янги тузилма ҳарбий-маъмурий секторлар барча ҳудудларда самарали фаолият юритмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда «Армия ва халқ — бир тану бир жон!» ибораси бугун барчани бир мақсад сари яъни Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимиз эканлигини ҳам англатади.

Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича жорий йилда Жиззах вилоятида ҳарбий хизматчилар учун 90 та ҳамда миллий гвардия хизматчилари учун 30 та кўпқаватли уй-жойлар барпо этилиб мазкур хонданлар тез орада ўз эгаларига топширилиши кутилмоқда.

Бу ҳам юртимизда бизнинг поспонларимиз учун кўрсатилаётган эътибор нишонасидир. Бугунги тадбирда ҳам ҳарбийларнинг чиқишларини томоша қилар эканман, юртимиз сарҳадлари ишончли қўлларда эканини яна бир бор ҳис этдим. Ватанни чинакам улуғлаган бу ҳарбий аскарларимиз кўзларида ҳам битта сўзни кўриш мумкин. Эртанги кунга ишонч, Ватанни севиш ва уни муқаддас билиш. 

Ота-боболаримиздан эшитардик, “Биз фалон жойда хизмат қилганмиз. Ким учун ҳизмат қилаётганимизни ҳам билмасдик. Шукур ватанимиз ўз миллий армиясига эга бўлди. Бугун сизлар ким учун шараф билан хизмат қилаётганингизни ва Она Ватан меҳрини ҳис қилаяпсиз! Бу ҳам ғурур болам” дер эдилар. Бундай ҳарбийларимизга қараб, мен ҳам чинакам ғурур нималигини ҳис этяпман. Айни дамда мен ҳам ғурур билан айтгим келяпти шу сўзларни: Ватан номинг оқлагаймиз, шарафлагаймиз! Ахир сенинг фарзандингмиз биз она Ватан. 

Наргиза Шайдуллаева

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар