Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туманида юрт посбонлари улуғланди

Фориш туманида юрт посбонлари улуғланди

14 январь 2019 йил
538
0

Фориш тоғ ўқув полигонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда туманимиз фаоллари, аскар ва сержантлар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тантана аввалида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Жиянов, Фориш тоғ ўқув полигони бошлиғи сўзга чиқиб, барчани Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 27 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий табриклашди.

Юртимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни сифатида 1992 йилдан бери кенг нишонланади. Худди шу куни мамлакатимиз ҳудудида жойлашган барча ҳарбий тузилмалар Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тасарруфига ўтказилган эди.

Ўтган 27 йил тарих учун қисқа фурсат бўлсада, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ташкилий ва таркибий жиҳатдан замон талаблари даражасида такомиллашувида муҳим роль ўйнайди. Тузилмаларнинг жанговарлиги ошди. Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлиги юксалди. Қисм ва бўлинмалар замонавий қурол яроғ ва жаговар техника билан таъминланди.

Мамлакатимиз мудофаа қудрати йилдан-йилга мустаҳкамланиб боряпти. Давлат ҳокимияти органларининг фаоллиги ва ролини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. «Миллий армиямиз – бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз» тамойили асосида мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, армия ва халқнинг якдиллигини таъминлаш мақсадида ҳарбий маъмурий секторлар ташкил этилди.

Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, захирага бўшатилган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш давлатимиз эътиборида, ҳарбий хизматчилар учун янги турар жойлар қуриш, мавжуд турар жойларни таъмирлаш, замонавий ҳарбий шаҳарчалар бўрпо этиш ва реконструкция қилиш йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Тадбирда ҳарбий жанговар тайёргарликда алоҳида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ҳарбийларга туман ҳокимлиги фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари ва туман ҳокими номидан турли бадиий адабиётлар топширилди.

Тантанали тадбир туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази санъаткорлари томонидан тайёрланган катта байрам концерти дастури билан ниҳоясига етди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар