Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туманида 2019 йилдаги солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар тадбиркорларга етказилди

Фориш туманида 2019 йилдаги солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар тадбиркорларга етказилди

15 январь 2019 йил
511
0

Фориш туман статистика бўлими ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида 2019 йилдаги солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликларни тадбиркорларга етказиш мақсадида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармони асосида тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар, 2019 йилда солиқ қонунчилигида тадбиқ этиладиган янгиликлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, солиқ сиёсатидан кутилаётган самаралар вилоят статистика бошқармаси кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бўлими бош мутахассиси Комил Болтаев, туман статистика бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Ғулом Тангриев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Сардор Ражабовлар томонидан аниқ ҳисоб-китоб, факт ва рақамлар асосида таҳлил қилинди.

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, солиқ ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган.

Қулай рақобат муҳитини яратиш, солиқ қонунчилигининг барқарорлиги ва соддалаштирилишини таъминлаш, солиқ юкламасини камайтириш, юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш солиқ концепциясининг асосий мақсади ҳисобланади.

Ўқув-амалий семинарда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар