Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини мунтазам равишда бузиб келаётган 220 нафар фуқарога маъмурий чоралар кўрилди

Жиззахда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини мунтазам равишда бузиб келаётган 220 нафар фуқарога маъмурий чоралар кўрилди

19 январь 2019 йил
1 270
0

Жиззах вилояти ҳудудида содир бўлаётган ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳри ҳокимлигида “Ис гази. Муаммо ва ечим” мавзусида семинар-учрашув ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Санжар Зупаров, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Кучкаралиев, шунингдек,  Жиззах шаҳар ҳокимлиги, корхона, ташкилот раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари қатнашди.

Учрашувда вилоят ҳудудида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар муҳокама этилиб, ушбу ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлаётган асосий омиллар, уларни бартараф этишга қаратилган таъсирчан чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

 – Ушбу қарор ижросини таъминлаш, шунингдек, вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида ҳамда объектларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада жонлаштириш мақсадида 52 та ишчи гуруҳ ташкил этилиб, улар таркибида давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, вилоят ИИБ бошқа соҳавий хизматлари, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, маҳаллий ҳокимликлар, газ ва электр таъмноти корхонаси ва бошқа масъул ташкилотларлардан 468 нафар ходим фаолият юритмоқда, – дейди вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи Равшан Ибрагимов.

 Ишчи гуруҳ томонидан кузги-қишки мавсум давомида 1296 маротаба рейдлар ўтказилиб, 1432 маротаба маҳалла ва қишлоқларда, 1611 та кўп қаватли уйлар, 2083 та хонадонларнинг ёнғинга қарши ҳолати ўрганилди. Ўрганишлар давомида 6852 та камчилик аниқланиб, шулардан 1008 таси шу жойнинг ўзида бартараф этилишига, 835 та носоз дудбўроннинг тузатилишига эришилди,  8 та носоз печдан фойдаланишга, 165 та ностандарт шланг билан газ тармоғига уланиш ҳолатларига чек қўйилди. Аниқланган камчиликлар бўйича маҳаллаларда 1608 маротаба муҳокамалар ўтказилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини мунтазам равишда бузиб келаётган 220 нафар фуқарога маъмурий чоралар кўрилди.

Олиб борилган ишлар натижасида кузги-қишки мавсумда кўнгилсиз ҳолатларнинг содир бўлиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли равишда камайишига эришилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ бошлиғи Санжар Зупаров томонидан ишчи гуруҳларининг фаолияти танқидий баҳоланиб, амалга оширилга ишларга қарамасдан ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг ҳамон учраётганлиги ачинарли ҳолат эканлигини таъкидланди.

Адҳам ТАНГРИЕВ

Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ

бошлиғи ўринбосари, подполковник

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар