Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Маданият соҳасида қилинган ишларнинг 2018 йил сарҳисоби ўтказилди  

Жиззахда Маданият соҳасида қилинган ишларнинг 2018 йил сарҳисоби ўтказилди  

21 январь 2019 йил
1 150
0

Жиззах вилоят мусиқали драма театрида  вилоят Маданият бошқармасининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллигини муносиб тарзда кутиб олиш мақсадида 2018 йилнинг 25 июнь - 1 июль кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган “Бадиий ҳаваскорлик жамоалари”  мавзуидаги энг яхши асарлар анъанавий вилоят кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш билан бошланди.

Вилоят Маданият бошқармаси томонидан  мазкур танловда 1-ўринни қўлга киритган Фориш туман маданият бўлимига 11 турдаги, 2-ўринни қўлга киритган Ғаллаорол туман маданият бўлимига 9 турдаги, 3-ўринни қўлга киритган Зомин тумани маданият бўлимига 7 турдаги мусиқа чолғу асбоблари топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Бахмал тумани “Оқтош” болалар фольклор ансамбли, Дўстлик тумани “Маржон”, Зарбдор тумани “Гулшан” ва Фориш тумани “Парвоз” ашула ва рақс ансамбллари учун берилган унвонини тасдиқловчи гувоҳномалар топширилди ҳамда мазкур жамоалар вилоят Маданият бошқармаси томонидан саҳна либослари билан тақдирланди.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган асосий масалалар 2018 йилда эришилган ютуқлар, камчиликлар ҳамда 2019 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Ҳайъат йиғилишида вилоят театрлари, давлат музейлари, шаҳар, туманлардаги маданият марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш, “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш, барча ташкилот ва муассасаларнинг расмий веб-сайтларини яратиш бўйича хамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги ҳисоботлар эшиттирилди.

Ҳайъат йиғилишининг асосий мақсади Маданият бошқармаси тизимида
2018 йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш масалаларини муҳокама қилишга қаратилди. 

Миржалол Шайзаков 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар