Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Юридик шахслар учун фойда солиғини тўлашда енгилликлар ва аниқликлар яратилди

Юридик шахслар учун фойда солиғини тўлашда енгилликлар ва аниқликлар яратилди

21 январь 2019 йил
1 217
0

2018 йил 24 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабулқилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”-ги ЎРҚ-508-сонли Қонун қабул қилинган эди.

Унга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари пасайтирилди. Хусусан:

. солиқнинг базавий ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга;

. тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизга тушурилди.

Қўшимча фойда солиғи эса бекор қилинди.

Цемент(клинкер),полиэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчилар ва мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар учун 20 фоиз ставка белгиланди.

Бунда цемент (клинкер),полеэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча фойда солиғи бекор қилинди ҳамдамобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб, 14-50 фоиз ставкада солиқ солиш тартиби бекор қилинди.

Дивидентлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи ставкаси 10 фоиздан 5 фоизга пасайтирилди.

Янгиобод туманида мунтазам тадбиркорлар иштирокидаги йиғилишларда солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ва ўзгаришлар кўргазмали семинарлар орқали етказилмоқда.

Ўктам Ҳусанов,

Янгиобод туман ДСИ бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар