Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ёшлар онги ва қалби учун кураш

Ёшлар онги ва қалби учун кураш

23 январь 2019 йил
506
0

Инсон мавжуд экан, ҳаёти давомида эзгу мақсадларга эришиш учун доимо изланади, интилади ва ҳаракат қилади.

Инсоннинг энг катта бойлиги, бу – тинчлик ва осойишталигидир. Мамлакат ва жамият хавфсизлиги азалдан давлатнинг асосий масалалари бўлиб келган. Аммо воқелик, тинчликни кўплаб мамлакатлар учун ҳали-ҳануз орзу бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда.

Мутахассислар тинчликка раҳна солувчи омилларни турлича келтиришади – давлатлар ўртасидаги низоли вазиятлар, фуқаролик урушлари, миллий ва этник низолар, табиий офатлар...

Лекин бу омилларнинг ичида бугунги кунда энг хатарли ва ҳар қандай давлат тинчлиги, осойишталиги учун хавф солишга қодир бўлгани диний экстремизм омили эканини ҳар бир соғлом фикрли инсон тан олмоқда.

Диний экстремизм бугун ёки кеча пайдо бўлган ижтимоий ходиса эмас. Миллат, дин ва фуқароликни тан олмайдиган бу иллат узоқ ўтмишга бориб тақалади.

Шундай бўлсада, улар ижтимоий барқарорлик ва тараққиёт учун ҳеч қачон бугунгидек таҳдид солмаган. Илк ўрта асрлардан то ҳозирги кунимизгача бир динни ниқоб қилиб, ўзларининг манфур қилмишларини дин билан боғлаб, минглаб инсонлар ёстиғини қуритган оқимлар, гуруҳлар, мутаассиб шахслар кўплаб топилади.

Айниқса, мустақил давлат мақомига эга бўлган давлатларда хавфсизликни таъминлаш вазифаси алохида аҳамият касб этиб борган бир вақтда, диний экстремизм ва фундаментализм каби бузғунчи ғоялар ўзининг ёвуз ниятини кўзловчи оқимлар инсон онги ва қалби учун курашиши шиддат билан давом этиб келмоқда.

Бугун мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам хатарли. Чунки мафкура полигонлари бу инсон онгидир.

Унда синаш учун қўйилган ғоя инсон қалбидан жой олса, инсонни маълум мақсад йўлида харакатга келтиради. Инсонни жумбушга келтиришнинг энг самарали йўли бу унинг эътиқодига таъсир қилишдир.

Шу сабабли ҳам бугунги кунда динни ниқоб қилиб олган турли 
диний-экстремистик ташкилотлар ўзларининг бузғунчи ғоялари билан ёшларимиз онгини заҳарлаш мақсадида фаолият олиб бормоқда.

Бузғунчи ғояларни тарғиб қилаётган диний экстремистик оқимларнинг номлари турлича бўлсада, аслида, уларнинг мақсадлари ва ғоялари битта – динни ниқоб қилиб, ҳокимиятга интилиш, тинч-осойишта халқ орасида нифоқ ва ихтилоф чиқариш.

Энг ачинарлиси шундаки, бу экстремистик оқимлар ҳали онги шаклланиб улгирмаган, тажрибасиз, диндан маълум бир илмга эга бўлмаган ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, ўзларининг яширин гурухлари таркибига турли алдовлар билан жалб этиб, улардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқдалар.

Шу ўринда табиий савол туғилади: динда ўзи партия тузиш, гуруҳларга бўлиниш қандай баҳоланади?

Муқаддас ислом динимизда ҳизб – партиялар тузишнинг ўзи ман этилган:

"Ва барчангиз Аллоҳнинг арқони (яъни Қурон)га боғланингиз ва фирқаларга бўлинмангиз!” Бу Аллоҳнинг буйруғи, шариат аҳкомларига кўра фарз амал яъни, мусулмонлар бажариши шарт бўлган ҳаракат ҳисобланади. Демак, ислом динида партиялар тузиб, гуруҳ-гуруҳларга ажралиб ҳаракат қилиш қатъиян ман этилганлиги, балки барча мусулмон уммати учун ақидавий манба – Қуръони Карим эканлиги аниқ-равшан кўрсатиб ўтилган.

Ҳозирги кунда диний экстремистик ташкилотларнинг таъсири остига тушиб, уларга эргашиб кетган қанчадан-қанча инсонлар чет элларда ночорликда яшаб, бахт нималигини билмасдан, хор бўлиб ўлиб кетишаётганликларини, ўзбек деб аталмиш буюк миллат шаънига доғ тушуришаётганликларини кўриб, бизнинг ёшлар бундан тўғри хулоса чиқаришлари, ислом дини бизга кимнингдир тинчини бузиб, кимнингдир хаётини ўғирлаш орқали эмас, балки эзгулик билан яхши амаллар билан комилликка эришишни тарғиб этувчи дин эканлигини тўғри тушуниб олишлари, юқоридагилардан хулоса чиқаришлари керак.

Шу ўринда бугунги ёшлар, муборак номларини бутун ислом дунёси чексиз эҳтиром билан тилга оладиган Имом Бухорий, Имом Термизий, Ахмад Яссавий, Замахшарий, Ҳожа Баховуддин Нақшбанд каби буюк аждодларнинг ворисларини хеч ким ҳеч қачон ўзи танлаган йўлидан қайтара олмаслигини билишлари, ҳозирда диний билимлар олиш учун ҳам дунёвий билимлар олиш учун хам кенг имкониятлар яратилган Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юртда яшаб келаётганликларидан яратганга шукроналар айтишлари лозим.

Ж.Қаландаров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар