Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зафаробод туманида Давлат хизматлари марказидан аҳоли мамнунми?

Зафаробод туманида Давлат хизматлари марказидан аҳоли мамнунми?

23 январь 2019 йил
500
0

Зафаробод туман Давлат хизматлари маркази томонидан ўтган 2018 йил давомида 502 та субъектлар давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказилган бўлса, "ягона дарча" тамойили асосидадавлат хизматлари кўрсатишда қабул қилинган янги регламентлар асосида эса 70 дан ортиқ давлат хизматлари бўйича етти мингга яқин хизмат кўрсатилди.

Айниқса, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган "кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ўтган давр мобайнида 178 нафар фуқароларнинг мурожаатлари марказимиз орқали қабул қилиниб электрон тизим орқали мутасадди идораларга юборилди ва ижрога қаратилди. Шундан 31 таси ижобий хал этилиб, фуқароларнинг ўзлари истиқомат қилаётган уй-жойларига бўлган мулк қуқуқи қонуний тан олинди. 

Хусусан, туманнинг Нурафшон шахарчасида қилувчи фуқаро Бобоев Оромнинг  ўзбошимчалик билан қурилган уйига мулк ҳуқуқини олиш учун  туман давлат хизматлари марказига мурожаат қилган. Марказ ходимлари фуқаронинг мурожаатини тез ва ўз вақтида қаноатлантириш учун электрон тизим орқали ишчи органга юборилган.

 Мурожаат ишчи орган томонидан уч иш кунида ўрганилиб, хулоса бериш учун комиссия аъзоси бўлган туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига юборилган. Ўз навбатида кадастр бўлими томонидан хулоса тайёрланган ва хулоса асосида белгиланган тўлов миқдорини тўлагандан сўнг фуқарога уйига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман хокимининг қарори тақдим этилди.

Шунингдек, Чўлигулистон қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Тоғаев Нуриддин, Нурафшон шахарчасида истиқомат қилувчи фуқаро Эшмирзаев Хабибулла, Ёрқин шахарчасида истиқомат қилувчи фуқаро Алимбаев Ўктам, Лолазор қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар  Даминов Бобир ва Хайдаров Дилшодларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.Иши ортиқча оворагарчиликларсиз ҳал этилган ушбу фуқаролар марказ фаолиятидан мамнун эканлигини билдирди.

Хулоса қилиб айтганда, туман маркази давлат хизматлари кўрсатиш со­ҳа­сида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаф­фоф­­лиги ва фойдаланиш имкониятини туб­дан ошириш орқали "Фуқаролар эмас, хужжатлар харакатланади" принципи билан аҳолига самарали давлат хизматлари кўрсатиб келишмоқда.

 

Салоҳиддин БОЛҚИБОЕВ,

Зафаробод туман Давлат  хизматлари маркази директори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар