Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туманида Президент топшириғидан сўнг ишчи гуруҳ тузилди

Фориш туманида Президент топшириғидан сўнг ишчи гуруҳ тузилди

23 январь 2019 йил
400
0

Фориш туманида турли жиноятлар содир этиб, жазодан озод этилган, диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган, туман ички ишлар бўлими ҳисобида туриб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган юртдошларимиз яшаш тарзи билан танишиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, иш билан таъминлаш мақсадида туман ҳокими, туман прокурори, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, имом-хатиблардан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари туман ички ишлар бўлими ҳисобида туриб, ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётган «Хонбанди» маҳалласи 3/2 уйда яшаган Сирожиддин Атамуродов, «Сайёд» маҳалласи Сайёд қишлоғида яшовчи Шерзод Ибайдуллаев, «Учма» маҳалласида яшовчи Шавкат Юсуповлар хонадонларида бўлишиб, уларнинг ижтимоий аҳволи, яшаш тарзи билан яқиндан танишиб, улар билан суҳбатлашдилар.

Сирожиддин Атамуродвни иш билан таъминлаш мақсадида «Хонбанди» маҳалласига жамоатчилик ишига ўтказилиб, деҳқон хўжалиги ташкил этиш ва оила даромадини ошириш мақсадида 50 сотих ер ажратиб берилди. Шерзод Ибойдуллаев мутахассислиги бўйича туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштирилди. Унга ҳам деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратиладиган бўлди. Шавкат Юсуповга «Учма» маҳалласига жамоатчилик ишига ўтказилиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун банкдан имтиёзли кредит олишда ишчи гуруҳи томонидан кўмаклашиладиган бўлди.

Муслиҳиддин МУРОДОВ,

туман ИИБ терроризм ва экстремизмга

қарши курашиш гуруҳи

катта тезкор вакили, катта лейтенант.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар