Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Ижтимоий мослашув марказларида ҳал этилган муаммолар юзасидан брифинг ўтказилди

Жиззахда Ижтимоий мослашув марказларида ҳал этилган муаммолар юзасидан брифинг ўтказилди

23 январь 2019 йил
519
0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига асосан ҳудудларда  ташкил қилинган Ижтимоий мослашув марказларида ҳал этилган муаммолар юзасидан вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухторова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингни вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби А.Бинокулов очиб берди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси Н.Мухторова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реаблитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий реаблитация марказлари фаолиятини йўлга қўйиш масалаларига тўхталди.

Хусусан, мазкур марказлар 2018 йилнинг 2-чорагида вилоятимизнинг 5 та ҳудудларида Жиззах шаҳри, Бахмал, Дўстлик, Зомин ва Пахтакор туманларида очилди. Қолган туманларда жорий йилнинг март ойига қадар марказлар ишга туширилиши режалаштирилган.

Марказнинг асосий вазифалари оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатишдан иборат.

Марказда яшаш учун барча қулайликлар яратилган. Ётоқхона, ошхона, дам олиш хоналари зарурий анжомлари билан таъминланган.

Ўтган 2018 йилда реаблитация марказларига турли масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилган хотин-қизлар сони 222 нафарни ташкил қилади. Оилавий зўравонликка учраб, эр-хотин ўртасида келиб тушган низолар натижасида 101 та оила муросага чақирилиб, яраштириш чоралари кўрилди. Январь ойи якунида вилоят марказини тантанали очиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 1146 “Ишонч телефони” орқали қабул қилинган мурожаатлар ўтган 2018 йилда 103 тани ташкил қилади.

Аксарият мурожаатлар уй-жой ва оилавий масалаларда келиб тушган. Ҳар бир мурожаат таъллуқлилиги бўйича шаҳар, туманларга ижро учун юборилиб, натижаси ҳақида мурожаат муаллифига ёзма маълумот берилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар