Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зарбдорлик тадбиркорлар солиқ қонунчиликдаги янгиликлар билан тўлиқ таништирилмоқда

Зарбдорлик тадбиркорлар солиқ қонунчиликдаги янгиликлар билан тўлиқ таништирилмоқда

24 январь 2019 йил
428
0

Президентимизнинг 2018йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони асосида тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар, 2019йилдан солиқ қонунчилигида татбиқ этиладиган янгиликлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти Зарбдор туманида тадбиркорларга юзма-юз мулоқатлар тарзида ҳам етказилаяпти.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш борасида туманда амалга оширилаётган солиқ сиёсатидан кутилаётган самаралар прокуратура ходимлари ва солиқ органлари томонидан аниқ ҳисоб-китоб, факт ва рақамлар асосида таҳлил қилиб берилаяпти.

Учрашувларда таъкидланганидек солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жумладан, солиқ ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган.

Қулай рақобат муҳити яратиш, солиқ қонунчилиги барқарорлиги ва соддалаштирилишини таъминлаш, солиқ юкламасини камайтириш, юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

Унда ҳисобот йили якунларига кўра, 1миллиард сўм маҳсулот айланмасига эга бўлган ёки эга бўлиши кутилаётган барча хўжалик субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар 2019йил 1январдан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтиши, қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш ҳамда бюджет билан ўзаро муносабатлар, камерал назорат ва солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хусусида ҳам фикр алмашилмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлар фаолиятида муаммо бўлмаслиги учун туман Давлат солиқ инспекциясининг малакали ходимлари бириктирилгани ва улар ҳар куни тадбиркорларга маслаҳатчи сифатида иш олиб боради.

Бегимқул Қулматов,

Зарбдор туман ДСИ бошлиғи
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар