Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи фуқароларни қабул қилди

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи фуқароларни қабул қилди

26 январь 2019 йил
443
0

Бугунги кунда Президентимиз талаби билан барча давлат органлари раҳбарларининг асосий эътибори халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилмоқда.

Шу маънода, жойларда сайёр қабуллар, халқ билан мулоқотлар мунтазам ўтказилаётир. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида бир гуруҳ фуқаролар билан учрашди.

Қабулида бўлган фуқаролар жиноятларнинг қисқа муддатларда очилишини таъминлаш, фирибгарлар томонидан ўзлаштирилган маблағларни ундириш, ишга қабул қилиш, моддий ёрдам олинишида кўмаклашиш каби масалалар билан мурожаат этдилар.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи кўтарилган ҳар бир муаммони ўрганиш ва ечимини топиш юзасидан соҳа масъулларига топшириқлар берди. Масалаларни ҳал этиш муддатлари қатъий белгиланди. Бу каби тадбирлар аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, дуч келинаётган қийинчиликларни бартараф этишда қўл келаётир.

Муаммоларни ўрганиш натижасида "йўл харита”лари, ижтимоий дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилмоқда. Мазкур йўналишдаги қонун ҳужжатлари мукаммаллаштирилаяпти. Қисқаси, эзгу мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг устуворлигини таъминлашга хизмат қилаётир. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан бу каби қабуллар ва аҳоли билан мулоқотлар режа асосида вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар