Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Самарали хизматлари учун бир гуруҳи ходимлар тақдирланди

Самарали хизматлари учун бир гуруҳи ходимлар тақдирланди

26 январь 2019 йил
607
0

Вилоят ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда тергов бошқармаси ва эксперт-криминалистика бўлими ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбир давомида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, ганерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқиб, жорий йилнинг 10 январида республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган йиғилишда кўтарилган масалаларга тўхталиб ўтди.

Соҳада кечаётган ислоҳотлар, хусусан, жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш борасида эришилаётган натижаларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, тизимда ускуна ва технолгияларни қўллаш, соҳа вакилларининг билим ва малакаларини ошириш, жанговар тайёргарлигини юксалатириш юзасидан фикр юритилди.

Жорий йилда жиноятларнинг олдини олиш, вилоят ички ишлар бошқармаси сектори бўлган ҳудудларда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш борасидаги режалар тилга олинди. 2019 йилда вилоят ҳудудида 15 мингта кузатув камералари ўрнатиш кўзда тутилаётгани билдирилди. Тадбир давомида соҳа илғорларига республика Ички ишлар вазирлигининг "Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Бошқа соҳалардаги сингари бу каби рағбатлантиришлар ходимларнинг ўз хизмат вазифасига нисбатан масъулиятини оширишга омил бўлажаги шубҳасиз. Натижа эса тинчлиги ва осойишталикнинг барқарорлиги орқали намоён бўлади.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар