Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Шароф Рашидов туманида сайёр суд ўтказилди

Шароф Рашидов туманида сайёр суд ўтказилди

26 январь 2019 йил
461
0

Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги "Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича йиғилиш ўтказилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси пробация бўлими, Шароф Рашидов тумани прокуратураси ва жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов тумани суди ҳамкорлигида ташкил этилган йиғилишда ахлоқ тузатиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш, мажбурий жамоат ишлари ва шартли жазога тортилган 205 нафар шахс иштирок этди.

Тадбир аввалида мамлакатимиз Президентининг "Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг вилоятимиздаги ижросига тўхталди. Жазони ўташ муассасаларидан чиққан фуқароларнинг ижтимоий мослашуви ва бу турдаги муассасалар устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича фикрлар билдирилди. Шунингдек, жазони ўтаётган шахсларнинг қонунга итоатини таъминлаш, шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан кузатув тартиби ҳамда қайта жиноятларга йўл қўймаслик масалаларига эътибор қаратилди.

Бу фуқароларнинг таълим олиши ва касб сирларини ўрганишлари учун шароит яратиш, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган шахслар қонунбузарликларга йўл қўйган ҳолатларда қўлланиладиган жазо чоралари, шунингдек, жазо даврида тартиб-интизомга қатъий амал қилган шахсларни рағбатлантириш тартиблари хусусида маълумот берилди.

Йиғилиш давомида сайёр суд уюштирилди. Шароф Рашидов туманида яшовчи Вадимбек Мамарасулов белгиланган чекланишларга риоя қилмаганлиги учун суд томонидан 1 йил 2 ой 19 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Энди у очиқда ўташи мумкин бўлган жазо муддатини қамоқда ўтказади.

Тадбир якунида иштирокчиларга амалдаги қонунларни бузмаслик талаби қўйилар экан, давлат идоралари томонидан уларга кўрсатилаётган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар