Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » “Уйма-уй” лойиҳасида партия фоаллари  муаммоларга ечим топмоқда

“Уйма-уй” лойиҳасида партия фоаллари  муаммоларга ечим топмоқда

29 январь 2019 йил
429
0

Сўнги йилларда давлатимиз томонидан чиқарилаётган қонунлар, фуқароларимизни ижтимоий-иқтисодий турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.

Бунинг амалий натижаси ўлароқ аҳоли билан юзма-юз очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топилмоқда. Бу борада ЎзМТДП томонидан ҳам қатор лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, бу лойиҳалар доирасида аҳоли ва давлат ташкилотлари учрашувлари ҳам ташкил этилмоқда. Ана шундай ўз амалий натижаси билан аҳоли ўртасига кириб борган лойиҳалардан бири “Уйма-уй” бўлмоқда. Айтиш керакки, партия ташкилотлари ва депутатлар билан ҳамкорликда маҳаллалардаги “Уйма-уй” ўрганишлар натижапсида бир қатор муаммолар юзасидан аниқ, амалий натижаларга еришилди. МАълумки, лойихада фуқаролар қилган мурожаатлари ўрганилиб, қонун хужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш чора-тадбирлари олиб борилмоқда. ҚУйида сиз ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши томонидан олиб борилган ўрганишлар чоғида аҳоли томонидан келиб тушган 2 мурожаат ечими билан танишасиз.

Дўстлик туман Кахрамон ҚФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Мамаражабов Одил томонидан ЎзМТДП вакилларига мурожаат бўлади. Ушбу мурожаатда фуқаронинг 1980-1982- йилларда ҳарбий хизматни ўташ давомида бош мияси ва кўкрак қафасидан жароҳат олганлиги, оилавий турмуш даражаси оғирлиги ва давлат томонидан ҳеч кандай ёрдам олмаганлиги, оиласида давлат ишларида ишловчи ходимлар йўқлиги сабабли фукаро соғлигини тиклаш учун Жиззах вилояти невралогия бўлимида даволаниш учун ордер олишда ва ногиронлик гурухига чиқаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мамаражабов Одилнинг мурожаати ЎзМТДП Вилоят Кенгаши томонидан ўрганилиб чиқиб, вилоят Кенгаши депутати Б.Мамажонов томонидан Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига депутатлик сўрови юборилди. Депутат юборган сўров жавобига асосан, мурожаат эгаси О.Мамаражабовга вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига имтиёзли йўлланма ажратилди. Худди шундай мазмундаги мурожаат эгаси Озода Ниёзова ҳам кўз касаллиги борлиги сабаб 5 ёшидан даволаниб келаётганлигини ва айни вақтларда аҳволи оғирлашган бўлсада, даволаниш учун имконияти йўқлигини айтиб, ЎзМТДП вакилларига мурожаат қилади. ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши раиси С. Қуролов ушбу  мурожаатни ҳам очиқ қолдирмасдан, ўз ижобий ечимини топишга кўмаклашди. Яъни Озода Ниёзова ҳам Жиззах вилоят кўз касалликлар шифохонасида бепул даволаниш учун ордер олишда ва шифокорлар ёрдамида ногиронлик даражасини аниқлаб, ногиронлик нафақасига чиқишда амалий ёрдам кўрсатишди.   

Лазиз Бобоназаров – ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши етакчи мутахассиси

Президентимиз ташаббуси билан бошлаб берилган халқ билан мулоқотнинг янгича услуби ўлароқ ҳар бир давлат ташкилотларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш йўлга қўйилди. Кукзатганларимдан маълум бўляптики, аҳолининг сиёсий партияларга ва улардан сайланган депутатларга бўлган ишончи ортиб бормоқда. Қилаётган ва бажараётган амалий ишларимиз бунга асос бўлмоқда. Ўтган давр мобайнида партия ташкилотимиз туман, шаҳар Кенгашларига  турли масалалар бўйича жами 1422 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 559 та мурожаатлар ижобий ҳал этилди.  Бу ҳам партиямиздан сайланган депутатларимизнинг сайъи-ҳаракатлари билан амалга ошрилмоқда. Афсуски, баъзи масалаларимиз ҳамон очиқ қолмоқда. Сабаби масъул ташкилотга бир неча бор депутатлик сўрови билан мурожаат қилишимизга қарамасдан, бирор жавоб қайтарилмайди. Келинг яна ўша рақамларга мурожаат қиламиз. Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар асосида, 507 та депутатлик сўрови юборилган бўлиб, шундан қарийб 100 дан ортиқ сўровларга жавоб қайтарилмади. Бу дегани 100 нафар фуқаронинг партияга нисбатан ишончи йўқолишига олиб келади. Ортда қолган кунларимиздаги бундай хатоликлар ўйлайманки, бу йилда такрорланмайди. Президентимиз ҳам ҳар галги мурожаатларида сиёсий партиялар ва улардан сайланган депутатларга катта ишонч билдириб, ваколатларини кенгайтирмоқдалар. Шундай экан, барча ташкилотлар ўз ишига масъулият билан ёндошилса, бундай ҳолатлар такрорланмас деган умиддаман. Зеро, масъулият ҳар биримизга катта – ишонч олиб келади. “Халқ билан узлуксиз мулоқот ва инсон манфаатлари учун хизмат қилиш, барча даражадаги раҳбарлар учун нафақат мажбурият, балки ҳаётий тамойилга айланиши шарт”.

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА

ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар