Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зомин туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Зомин туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

29 январь 2019 йил
497
0

200 дан ортиқ ёшлар билан ўтказилган учрашув, Зомин туманидаги 4-сонли Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Учрашув ёшлар муаммолари ҳамда таклифларини тинглаш, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш масалаларига қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ- Фармони, 2017 йил 18 июлдаги Қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июньдаги «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисидаги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Зомин туманида олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. 

-Тумандаги ёшларнинг муаммо ва камчиликлари бартараф этиш мақсадида туман ҳокимининг 24 соатлик ишонч телефони фаолиятини бошлади, дейди Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Бегзод Шукуров.

Учрашувда ёшлар томонидан тадбиркорлик килиш мақсадида бўш бино ва ер участкалари ажратиш, бандлик масаласи, ижтимоий ёрдам, кредит масалалари бўйича саволларга туман ҳокими ўринбосари Турсунали Усмонқулов ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходимлари атрофлича жавоб бердилар. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar- kelajagimiz” жамғармаси Зомин филиали раҳбари  Шерали Абдурахмонов ўтган даврдаги жамғарма фаолияти ҳамда келусидаги режалар ҳақида сўзлар экан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июньдаги «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли Фармони юзасидан  Зомин туманига жами 4.1 млр.сўм маблағ ажратилган бўлиб, туманда тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 210 та ёшлардан 30 таси саралаб олингани ва 2018 йилги манзилли рўйхатига киритилгани 2018 йилги манзилли рўйхат асосида туманда 12.01.2019 йил холатига жами 29 та лойиха молиялаштирилиб улар хозирги кунда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлиги ва тумандаги ёшларни иш билан таъминлаётганлиги ҳамда 2019 йил  «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури доирасида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшларга 9.0 млр.сўм маблағ ажратилди.

Ажратилган маблағга 46 та ёш тадбиркорнинг лойихаси мақулланганлиги ва уларга кредит маблағи ажратилиш учун Республика манзилли рўйхатига киритилганилигини маълумот ўрнида ёшларга айтиб ўтди.Кредит олишда қийналардик тўғрисини айтганда, чунки кредит фоизлари жуда юқори эди.Тадбиркорлик фаолиятини бошлаб олиш учун қийинчилик туғдирарди, шу сабабдан чет элга ҳам кетмоқчи эдим. Ёшларга бериладиган имтиёзли кредитни эшитдим ва бугунги учрашувда имтиёзли кредит тўғрисида кўплаб маълумотларга эга бўлдим ва кредит олиш учун кейинги манзилли рўйхатга менинг лойиҳамни ҳам киритшди.

Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларининг баъзилари шу жойнинг ўзида бартараф этилди ва амалий  ёрдам берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар