Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Уйда чорва боқсангиз стаж ёзилади, агар…

Уйда чорва боқсангиз стаж ёзилади, агар…

30 январь 2019 йил
366
0

Уйда чорва моллари боқсангиз стаж ёзилади, агар…

…йилда бир минимал иш ҳақи миқдорида бадал ўтказиб турсангиз.

Президентнинг тегишли қарорига кўра, эндиликда томорқа эгалари, уйда мол, товуқ боқувчиларга стаж ҳисоблаб борилади ва пенсия ёшига етганда уларга пенсия берилади.

Бунда улар етиштирган маҳсулотларини сотишга чиқарадими ёки рўзғорга ишлатадими – фарқи йўқ. Бунинг учун ҳар йили битта энг кам иш ҳақи миқдорида бадал ўтказишлари зарур бўлади.

Ҳозирда энг кам иш ҳақи миқдори 202 730 сўм.

"Қишлоқ жойлардаги томорқа ер эгалари энг кам иш ҳақининг бир баробарини тўласа, ўша тўланган давр стажга ўтади. Бу тўлов йилига бир маротаба амалга оширилади. Шунда бир йил стаж бор, деб ҳисобланади.

- Бунинг учун у туман Пенсия жамғармаси бўлинмасига боради, улар берган тўлов қоғози орқали солиқ идорасида пул ўтказади. Бу пул бизнинг базамизда акс этади ва унга стаж ёзилади”,- деди Пенсия жамғармаси бўлим мудири Аброр Холматов.

Агар томорқа эгаси бир ЭКИҲдан зиёд бадал тўлайдиган бўлса, ёши етганда оладиган пенсияси миқдори ҳам тегишлича кўп бўлиши айтиб ўтилди.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар