Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фоторепортаж: Жиззахда “Ҳуқуқий ахборот куни” сайли ўтказилди

Фоторепортаж: Жиззахда “Ҳуқуқий ахборот куни” сайли ўтказилди

26 май 2018 йил
873
0

"Обод қишлоқ” дастурида белгиланган тадбирларнинг сўнгги куни Арнасой туман марказида "Обод қишлоқодамларининг қалби ҳам обод, маданияти ҳам юксак бўлади” шиори остида "Ҳуқуқий ахборот куни” сайли бўлиб ўтди.

Маҳаллий аҳолининг спортга қизиқишини янада ошириш мақсадида сайл қишлоқдаги 400 дан ортиқ ёшлар, аёллар ва эркаклар иштирок этган югуриш марафонини ўтказиш билан бошланди. Марафон дастлаб қишлоқдаги 10 ёшгача бўлган болаларнинг 800 метрга, катталар ўртасида эса 3000 метр масофага югуриш билан давом этди.

Сайлда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбарларининг сайёр қабуллари, тарғибот ва ташвиқот кўргазмалари ўтказилди.

Шу билан бирга, сайлда халқусталари, ҳунармандлари, мусаввирлари "Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими аъзолари томонидан ишлаб чиқарилаётган турли хил маҳсулотларнинг кўргазмаси билан фаол иштирок этди.

Мактаб ўқувчилари ўртасида китобга бўлган қизиқишларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Энг яхши китобхон”, "Энг яхши шеърхон”, "Энг яхши роль ижрочиси” номинациялари бўйича "Ёш китобхон” кўрик танлови ўтказилди ва ғолибларқимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бу каби тадбирлар "Обод қишлоқ” дастурига киритилган бошқа ҳудудлардаҳам давом эттирилади.

Элёр Урдушов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар