Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Арнасой туман ҳокими ёшлар билан сайёр қабул ўтказди

Арнасой туман ҳокими ёшлар билан сайёр қабул ўтказди

07 февраль 2019 йил
668
0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Арнасой туман Кенгаши ва Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ёш фермерларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни ўз вақтида бартараф этишга мўлжалланган махсус сайёр қабулда муаммолар атрофлича ўрганилди ва кўпчилиги шу жойнинг ўзида бартараф этилди.

Сайёр қабулда Арнасой тумани ҳокими Жамолиддин Бердибоев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Хусан Абдуниязов, туман ҳокими ўринбосари Ғулом Абдурахимов ҳамда мутасадди туман ташкилоти раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда 70 дан ортиқ ёшлар ҳамда ёш фермерлар иштирок этди. Ёшларимиз томонидан жами 22 та мурожаат бўлди. Шулардан, 10 таси ёш фермерлар томонидан, 3 таси уй-жой, 8 та кредит олиш ва 1 та уй-жой учун ер майдони олиш масаласида мурожаат қилди.

Ушбу масалалар юзасидан туман ҳокими, ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги Ёш фермерлар Кенгаши ҳамда туман Кенгашининг масъул ходимлари томонидан етарлича жавоб берган ҳолда, мурожаат қилган ёшларнинг муаммоларини шу жойнинг ўзида ҳал қилинишига эришилди. Шу билан бирга туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши 2019 йилда ёшлар масалалари бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан Йўл харитаси тузиб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар