Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » “Солиқ –сервис” давлат унитар корхонаси солиқ тўловчиларнинг ҳақиқий бизнес маслаҳатчиси

“Солиқ –сервис” давлат унитар корхонаси солиқ тўловчиларнинг ҳақиқий бизнес маслаҳатчиси

07 февраль 2019 йил
462
0

2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги президент фармони солиқ юкини босқичма-босқич камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, шу билан бирга инвестицион муҳитни яхшилаш ва иқтисодиётни жадал ривожлантиришни назарда тутади. Ушбу фармоннинг ҳар бир бандини аҳолига, айниқса тадбиркорларга кенг тушунтириш билан бирга уларнинг фаолиятини бошлаш учун барча шарт шароитлар яратилаяпти.

Сўзимиз исботи сифатида шуни таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисила”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида "Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси ўзининг ҳудудий марказлари билан биргаликда ташкил қилинди.
"Солиқ-сервис” ДУК фаолиятини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг ҳақиқий бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси бўлишини таъминлаш, ҳар қандай бизнес- режасини тузишдан олдин солиқ органларидан керакли маслаҳат олишлари учун барча имкониятларни яратишга қаратилган.
Корхона фаолиятини йўлга қўйишда ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди ва биз учун мос келувчи жиҳатлар олинди.

- "Солиқ-сервис” ДУК марказлари фаолияти Жиззах  вилоятининг туман ва шаҳар давлат солиқ инспекцияларида ҳам иш бошлаган, - дейди "Солиқ-сервис” ДУК директори Исмоил Мамасолиев. - Вилоятда жорий йилнинг ўтган даври давомида 264 та жисмоний ва юридик шахсларга 12283,0 минг сўмлик амалий-услубий ёрдамлар кўрсатилди. Шу билан бирга 607 нафар солиқ тўловчиларга оғзаки мурожаатларига маслаҳатлар берилди. Бевосита жойларда ташкил этилган 29 та семинарда 6,7 мингдан зиёд солиқ тўловчи қатнашди ҳамда солиқ тизими мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Ҳозирда шаҳар ва туманлар давлат солиқ инспекцияларида солиқ тўловчилар билан ишлаш самарадорлигини таъминлаш мақсадида барча зарур шароитлар яратилди. Давлат унитар корхонасининг намунавий типдаги кўриниши тасдиқланган бўлиб, барча инспекцияларда фаолият йўлга қўйилди.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар