Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Алишер Навоий таваллудига атаб тадбир ўтказилди

Жиззахда Алишер Навоий таваллудига атаб тадбир ўтказилди

08 февраль 2019 йил
398
0

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ ва Жиззах вилояти ҳарбий-маъмурий сектори томонидан, Республика Маънавият ва маърифат маркази  вилоят бўлими мажлислар залида ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи-ёшлар иштирокида шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган “Мир Алишер Навоий буюк мутафаккир шоир ва давлат арбоби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсатини ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари –вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев  марказий ҳарбий округ тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими катта офицери, подполковник Тўлқин Халилов, Республика маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи  Солижон Файзуллаев, Жиззах гарнизони маънавият ва маърифат маркази бошлиғи, капитан Аброр Тошпўлатов ҳамда  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими рахбари Меҳрибон Абдураҳмоновалар иштирок этишди.

Алишер Навоий буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби сифатида ишлар олиб борган буюк тарихий шахсдир.

У инсон ҳақида қанча таъриф берса шунча оздир. Тадбир иштирокчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари буюк шоир фаолиятига бағишланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар