Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Рағбат фаолликга ундайди

Рағбат фаолликга ундайди

09 февраль 2019 йил
458
0

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

Йиғилишда партиянинг барча даражадаги тузилмалари ва депутатлик корпуси томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, 2019 йилга мўлжалланган устувор мақсад-вазифалар ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги XI Пленуми якунида “Адолат” кўкрак нишони билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш борасида демократик жараёнларни жадаллаштириш, ҳуқуқий-демократик давлат барпо этишда юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғуларини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз шон-шуҳрати ва шарафини ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг халқ орасидаги танилувчанлиги ва обрўсининг юксалишига, унинг нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бир гуруҳ ҳудудий партия кенгашлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларида фолият олиб бораётган ташаббускор сафдошларимиз қаторида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашининг 2018 йилда олиб борган фаолияти юксак баҳоланиб, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуровга I-даражали диплом, партиянинг вилоят кенгашига “Адолат” рамзий кўчма байроғи ҳамда вилоят Кенгаши бош ҳисобчиси Зубаёдулла Раҳматуллаевга “Адолат” кўкрак нишонининг берилиши  мен қатори вилоятимиздаги барча партиядошларимизга чексиз қувонч бағишлади.

Билдирилган юксак ишонч ҳамда рағбат бизга буюк мақсадларимизга эришиш йўлида фидойилик кўрсатиб ишлашимизга, бутун билимимиз, тажрибамиз ва садоқатимизни Ватанимиз гуллаб-яшнаши йўлида сафарбар этишимизга, келгусида ўз иш фаолиятимизни  янада жонлантиришга, партиямизнинг танилувчанлигини ошириш йўлида тинмай меҳнат қилишимизга ундайди.

Ориф ШУКУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 вилоят Кенгаши раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар