Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг ёшларга мурожаатномаси

Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг ёшларга мурожаатномаси

09 февраль 2019 йил
727
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи доирасидаги фаоллар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ҳамда Жиззах вилоятида “Илғор ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгашининг Жиззах вилояти ёшларига мурожаати.

Қадрли ёшлар! 

Қисқа фурсатда, барчамизнинг кўз ўнгимизда вилоятимиз ҳар томонлама ривожланиб, шаҳар ва қишлоқлар обод бўлмоқда, аҳолининг турмуш фаровонлиги ошиб бормоқда. Ҳудудда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси вилоят қиёфаси, қурилиш ишлари, қишлоқ хўжалиги тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ижтимоий соҳаларни ривожлантиришда салмоқли натижаларда яққол намоён бўлмоқда.

Жиззах  вилоятида  ижтимоий  соҳада тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини тўлароқ  қондириш  имкониятини яратиш мақсадида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, мактаб ва мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилаётир. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурларини амалга ошириш устида изчил иш олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2019 йилнинг 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига  ташрифи чоғида вилоят фаоллари билан бўлган учрашувда “Эртага Жиззах  вилояти  намуна бўлиши  учун қандай қилиб иш юритишимиз керак? Биз Жиззах вилояти бўйича катта режалар қиляпмиз. Жиззахни ривожлантириш замони келди”, деб таъкидлади.

Дарҳақиқат, Президентмизнинг 2019 йил 3  январдаги “Жиззах вилоятини  комплекс  ривожлантиришни  давлат  томонидан  тартибга  солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги фармонида 2019 йил 1 мартдан бошлаб “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси доирасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш соҳасини таҳлил қилиш ва баҳолаш, ҳудудни жадал ривожлантириш учун  илғор  қарорларни  аниқлаш  белгиланди.

Амалга оширилаётган бу каби янгиланиш ва ислоҳотлар замирида биз ёшларнинг яхши  таълим олиб, муносиб ҳаёт кечиришимиз каби эзгу мақсад мужассам.

Биргина Президентимиз фармони билан тасдиқланган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури навқирон авлод учун катта имконият бўлди.
У ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритишга доир билимларини мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Қадрли ёшлар, давлат раҳбари томонидан Биз ёшларга қаратилган юксак эътибор, яратилган улкан имкониятдан самарали фойдаланиб, ўз олдимизга қуйидаги устувор вазифаларни дастурил амал қилиб олишимиз зарур:

- Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳуқуқий маданият ва тарбия билан бир қаторда ҳуқуқий маърифат, қонунга ҳамда ҳуқуққа нисбатан бўлган шахсий қарашингизни оширинг. Унутманг, жиноят учун қонунда белгиланган жазо муқаррар.

- Билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолмасдан, жонажон мамлакатимизнинг тинчлигини сақлаш учун ҳаракат қилиш бу ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлигини унутманг;

- Ақлан етук, маънавий жиҳатдан пок, кенг дунёқарашга  эга инсон бўлиб етишиш мақсадида китоб мутолаа қилинг;

- Ёшларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланинг;

- Тадбиркорлик фаолияти орқали ўз тенгдошларингизни бандлигини таъминланг;

- “Спорт — соғлик гарови”, шунинг учун ҳар доим спорт билан мунтазам шуғулланишни одат қилинг;

- Давлатимиз томонидан барча ҳудудларда бунёд этилган спорт мажмуаларида унумли фойдаланиш учун тенгдошларингизни жалб этинг;

-  Орзу  ҳавас  билан  қураётган оилангиз мустаҳкамлигини сақланг. Зеро, “Оилага эътибор келажакка, ўзлигимизга эътибор”дир.

- Турли ёт ғоялар, “оммавий маданият”, турли ахборот ва интернет хуружлари таъсирига берилмасдан, ўзлигимизга хос бўлган одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилинг.

Ҳурматли Жиззах ёшлари!

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда Юртбошимизга қанот бўлайлик! Бунинг учун биз ёшлар кучларимизни бирлаштирсак, келажакда юртимиз гуллаб-яшнаши, тинчлигимиз абадий бўлишини таъминлаган  бўламиз  ва  Жиззах вилоятини “Илғор ҳудуд”га айлантирамиз.  

Зеро, Президентимиз таъкидланганидек, “ҳар дақиқа ғанимат. Бундай имконият Жиззах вилоятига бир марта берилди. Ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Уйғонайлик, 2019 йил Жиззах йили бўлиши учун бел боғлайлик”!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар