Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » 1 млрд. сўмдан зиёд бўлган пайпоқ ишлаб чиқариш ускуналари “E-IJRO AUKSION”да сотувга қўйилди

1 млрд. сўмдан зиёд бўлган пайпоқ ишлаб чиқариш ускуналари “E-IJRO AUKSION”да сотувга қўйилди

12 февраль 2019 йил
585
0

Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 30 августдаги ижро варақасига кўра, қарздор "BREAD-ROLL” масъулияти чекланган жамияти ва "Даштобод пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан АТ "Агробанк” Зомин филиали фойдасига солидар тартибда 256 млн. сўм тўлов муддати ўтган кредит қарзи, 20 млн. 850 минг сўм фоиз қарзи, 1 млн. 764 минг 750 сўм пеня ва 15 минг сўм почта харажатлари жами 278 млн. 629 минг ундириш белгиланган.

Шунга кўра, Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими давлат ижрочиси қарздорга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориб, бошланғич баҳоси 1 млрд. 748 минг сўм бўлган компьютерлаштирилган кўп функцияли пайпоқ ишлаб чиқариш ускуналарини хатлади. Мол-мулк ҳозирги кунда реализация қилиш мақсадида "E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотувга қўйилган.

Бундан ташқари, МИБ Зомин туман бўлими томонидан шу кунга қадар 22 та қиймати 3.450.644.355 сўмлик мол-мулк хатланиб, 626.925.179 сўмлик мол-мулк аукцион савдоларида сотилган.

Жиззах вилоят МИБ Жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар