Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда белбоғли кураш бўйича мусобақа ташкил этилди

Жиззахда белбоғли кураш бўйича мусобақа ташкил этилди

12 февраль 2019 йил
75
0

Ўзбекистон “Адолат” СДП  вилоят Кенгаши томонидан, Жиззах вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда Жиззах олимпия захиралари мактаб-интернатининг залида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Белбоғли кураш бўйича вилоят терма жамоасини шакллантириш, иқтидорли курашчиларни саралаш ва рағбатлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, бақувват ва баркамол қилиб тарбиялаш, уларни миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мусобақада вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 32 нафар курашчилар 8 та вазн тоифасида ўзаро беллашдилар.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгашининг 1-2-3-даражали дипломлари ва эсдалик совғалари ҳамда мусобақа ҳамкорлари томонидан ажратилган совринлар билан мукофотланадилар.

Достон ЗОКИРОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар