Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Видеорепортаж: Жиззахдан автокарвон Мўйноққа йўл олди

Видеорепортаж: Жиззахдан автокарвон Мўйноққа йўл олди

13 февраль 2019 йил
203
0

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган гўшт, мева, ўсимлик ёғи, картошка, гуруч, пиёз, сабзи ҳамда тоза ичимлик сувидан иборат жами 12 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари жамлаган автокарвон Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига йўл олди.

– Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган “Оролбўйи минтақасини обод қилишга ўз ҳиссамизни қўшайлик” мавзусида тарғибот тадбирлари электоратимиз вакилларини бефарқ қолдирмади, – дейди партия вилоят кенгаши раиси Эркин Холматов. – Улар Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ва Оролбўйи минтақасида юзага келган экологик вазиятнинг салбий оқибатларнинг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш, Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатишга баҳоли қудрат, беминнат ёрдам қўлини чўзишга қарор қилдилар. Депутатлар, партиямиз фаоллари билан биргаликда Оролбўйи минтақасида саксовул ва бошқа шўрхокликка чидамли ўсимликлар экиш тадбирларига етиб борган ҳашарчилар учун озиқ-овқат маҳсулотлари жамладик.

Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларини манзилига етказиш учун йўлга тушган фаоллар сафида вилоятнинг маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳам бор. Улар ҳам ҳашарчилар учун ташкиллаштириладиган ўз маданий дастурлари билан хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшишни ният қилган.

Мамлакатимизда Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга, Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатишга қаратилган йирик амалий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу муаммо бугунги кунда юртимиздаги ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмаяпти.

Видеони TAS-IX орқали кўриш 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар