Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилишга доир қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Жиззахда фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилишга доир қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

13 февраль 2019 йил
95
0

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах тиббиёт коллежида бўлиб ўтди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари, тиббиёт коллежи ўқитувчи ва талабалари, оилавий поликлиника шифокори ва ҳамширалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, мамлакатимизда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш учун репродуктив саломатлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ушбу йўналишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштиришдан иборатлиги ҳамда қонун лойиҳасининг асосий мазмун моҳияти, мақсади, долзарблигини аҳолига етказишдан иборат.

Тадбирда сўзга чиққанлар аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлашнинг ҳуқуқий асослари ва уни такомиллаштириш зарурати, ушбу соҳадаги ютуқлар ва муаммолар, республикада ёрдамчи репродуктив технологияларнинг қўлланиш амалиёти ва халқаро тажриба юзасидан кенг муҳокама қилинди. Миллий қонунчиликда аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлашнинг негизи бўлган сабабларга, яъни бепуштликни бартараф этиш, фарзанд кўра олмаслик муаммоларини ҳал этишдаги ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш хуқуқлари, ёрдамчи репродуктив технологияларни тадбиқ этиш, унинг қандай турларига рухсат берилиши, амалиётнинг давлат ёки хусусий тиббиёт муасассалари томонидан қай тарзда амалга оширилиши каби масалалар тушунтириб берилди.  Шунингдек, тадбирда фуқаролар соғлиғини сақлаш сиёсатини амалга оширишда замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали тиббий кадрларни тайёрлаш масаласи ниҳоятда долзарб эканлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу муаммоларнинг ечими сифатида қонунчиликни такомиллаштириш, давлат тиббиёт муасассалари билан бирга хусусий секторнинг ривожланиши, рақобат асосида тиббий хизмат сифатининг ошишига, тиббий туризмни ривожлантиришга яхши асос бўлиши туфайли  янги иш ўринлари яратилишига имкон бериши хам алоҳида таъкидланди.

Давра суҳбати якунида аҳолининг репродуктив саломатлигини таъминлашдаги ютуқлар ва муаммолар, ёрдамчи репродуктив технологияларнинг қўлланиш амалиёти юзасидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида тавсиялар ишлаб чиқилди.

 Шахноза Соатова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар