Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Видеорепортаж: Вилоят ҳокими Арнасой туманида сайёр қабул ўтказди 

Видеорепортаж: Вилоят ҳокими Арнасой туманида сайёр қабул ўтказди 

13 февраль 2019 йил
147
0

Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев Арнасой тумани Бобур маҳалласидаги 5-сонли Мусиқа ва саънат мактаби фаоллар залида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларнини комплекс ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш  бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорига асосан ўтказилди.

Унда туман  ҳокими, вилоят ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги барча сектор аъзолари, тегишли туман ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари, тумандаги  маҳаллалрдан  фуқаролар иштирок  этишди.

Сайёр қабулни вилоят ҳокими Э.Салиев очиб берар экан, Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳатлар, туманда  бу борада бажарилиши зарур бўлган вазифалар тўғрисида ўз фикларини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президнтининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан, туман 1 сектор бўйича тўпланган муаммолар ва камчиликларни биринчи навбатда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, раҳбарларнинг айни дамдаги долзарб вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни  туманда ижросини таъминлаш, маъсул рахбарларнинг шахсий жавобгарлиги ва туманда амалга оширилиши керак бўлган муҳим масалалар тўғрисида батафсил тўхталиб, йиғилиш иштирокчиларига кун тартибидаги  масала  юзасидан  батафсил  тушунтиришлар берилди.

Мазкур сайёр қабул ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги видеолавҳада кўриб танишишингиз мумкин.

Видеони TAS-IX орқали кўриш. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар