Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Кореянинг етакчи “LG Internatioanal”Co.Ltd компанияси 40,0 миллион АҚШ долларлик шартнома юзасидан музокаралар ўтказди

Жиззахда Кореянинг етакчи “LG Internatioanal”Co.Ltd компанияси 40,0 миллион АҚШ долларлик шартнома юзасидан музокаралар ўтказди

14 февраль 2019 йил
859
0

Жиззах вилоятига Жанубий Корея Республикасининг “LG Internatioanal” Co.Ltd компанияси вице президенти Джун Х.Ким бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ушбу ташрифни вилоят ҳокими ўринбосари А.Ахмедхаджаев ҳамда вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Б.Акрамовлар бошчилигида кутиб олиниб, вилоят ҳокимлигининг Маъмурий биносида учрашув уюштирилди.

Учрашувни вилоят ҳокими ўринбосари А.Ахмедхаджаев очиб бериб, вилоятда кейинги йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва Жиззах вилоятида жорий йилнинг 1 мартидан “Илғор ҳудуд” дастурининг истиқболлари ва вилоятнинг инвестицион ва туризм салоҳиятлари тўғрисида маълумот берди.

Ўз ўрнида “LG Internatioanal” Co.Ltd компаниясивице президенти Джун Х.Ким сўзга чиқиб, 2018 йил 29-30 август кунлари Жиззах вилоятида ўтказилган Халқаро Инвестиция Форуми доирасида имзоланган умумий қиймати 40,0 млн. АҚШ долларлик  “БОПП плёнка ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш” юзасидан битимнинг кейинги истиқболлари ва ҳокимлик томонида лойиҳани амалга ошириш белгиланган ҳудудни кўздан кечириш ҳамда ушбу лойиҳани жадаллаштириш юзасидан тегишли саволларга жавоблар олинди.

Учрашув сўнгида, томонлар лойиҳа доирасидаги кейинги амалий ишлар тўғрисида келишиб олдилар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар