Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Вазирлик ҳашарчилар учун турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этмоқда

Вазирлик ҳашарчилар учун турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этмоқда

18 февраль 2019 йил
454
0
Арнасой тумани марказини обод ҳудудга айлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.

Ободонлаштиришда иштирок этаётган мутахассислар ва ҳашарда қатнашаётган туман аҳли учун турли маданий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари ташкил этилмоқда.
1550329902_3.jpg
Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилиб, унда вазирлик ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури намойиш этилди. Тадбир аввалида Президентимизнинг яқинда – 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомидаги топшириғи ҳамда жорий йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Ички ишлар вазирлиги мазкур туман марказини обод ҳудудга айлантиришга масъуллик қилаётгани таъкидланди.
Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурларининг аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди.
photo_2019-02-17_12-40-39.jpg
Туман марказидаги Ғолиблар шаҳарчаси, Бобур, Ғафур Ғулом маҳаллалари, Олтин водий қишлоғидаги 41 та кўп қаватли уй ва 1 минг 704 та якка тартибдаги турар жойларда юзага келтирилган ноқонуний қурилишлар бартараф этилмоқда. Ичимлик суви, электр, табиий газ ва ички ирригация тармоқлари тортилади. Дастур бўйича бир қатор шифо масканлари, таълим муассасалари, хизмат кўрсатиш шохобчалари янги қиёфага киради. Яна бир муҳим жиҳати, ҳудудда янги иш ўринлари яратилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот мультимедиа гуруҳининг маълум қилишича, вазирлик томонидан бу каби тадбирлар тез-тез ўтказилишига эътибор қаратилмоқда. Яқинда ҳам бир гуруҳ таниқли қўшиқчилар ҳамда сўз усталарининг концерти ташкил этилган эди. Ўшанда ҳудуд аҳли яхши дам – меҳнатга ҳамдам бўлишини таъкидлаб, ташкилотчиларга бу каби учрашувлар кўпроқ уюштиришини таклиф қилганди.  
ЎзА
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар