Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Дўстликда 16 нафар тадбиркорнинг фаолияти тикланди

Дўстликда 16 нафар тадбиркорнинг фаолияти тикланди

19 февраль 2019 йил
306
0

Жорий йилда солиқ юкини енгиллаштирш, солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини ошириш, кичик бизнесни "хуфиёна” ҳолатини легаллаштириш томон жиддий қадам қўйилди. 

Дўстлик туман прокуратураси ва туман давлат солиқ инспекцияси томонидан олиб борилаётган  профилактик тадбирлар қолаверса, ўтказилаётган  иқтисодий ислоҳотлар. Иқтисодиётдаги  таркибий ўзгаришлар тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, хўжалик фаолиятига  солиқ юкини пасайтириш ва солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш бўйича қабул қилинаётган чоралар билан бир қаторда, давлат бюджетининг даромадлар қисмини шакллантиришда ижобий акс этмоқда.

Дўстлик туманида маҳаллий бюджетнинг 2019 йилги асосий кўрсаткичлари ҳаражатлари 64 млрд. 279 млн. сўм қилиб режалаштирилган. Бюджетга тушум режаси эса 97580.5 млн. сўмни ташкил қилмоқда. Жорий йил  январь ойи учун белгиланган 5563.7 млн. сўм, режага нисбатан 6025.5 млн.сўмга ёки 108.0 фоизга бажарилган. Ноқонуний фаолият олиб борган 31 нафар фуқаролар фаолияти ўрганилиб, зарур тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг мазкур шахслар ўз тадбиркорлик ффаолиятларини  қонунийлаштириб иш бошладилар.

Турли муаммолар юзасидан  16 нафар тадбиркорларга  фаолиятларини  тиклашга амалий ёрдам  берилди. Бюджет тушумларини кўпайтириш мақсадида қўшимча 28 та турар ва нотурар жой объектлари рўйхатга олинди. Бундан ташқари 8 нафар шахслар тадбиркорлар билан меҳнат шартномалари тузган бўлса, 49 нафар шахсларга лицензия  олиб берилди. 9 нафарининг ижара шартномалари тузилиши таъминанди. Тадбиркорларнинг 12 нафари бошқа фаолият билан шуғулланаётгани аниқланиб, қайта рўйхатдан ўтказилди.

Туман давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан 24 та ҳолатда камерал назорати ўтказилиб, бюджетга тушиши лозим бўлган  420,7 млн сўм солиқ қўшимча ҳисобланди. Мазкур тадбирлар давомида 3880,2 млн. сўм  солиқ қарздорлиги ундирилди.

Туман прокуратураси ва туман давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ ислоҳотларини амалга ошириш ҳамда солиқ концепцияси ижроси юзасидан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, тарғибот-ташвиқот тадбирлари мунтазам амалга оширилмоқда. Бу эса ишчи гуруҳ аъзолари  томонидан солиқ тушуми базасини такомиллаштиришга омил бўлмоқда.

Достон Маматов

 Дўстлик туман прокурори ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар