Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Чехия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Мухтор элчиси Жиззах вилояти ҳокими билан учрашуви ўтказилди

Чехия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Мухтор элчиси Жиззах вилояти ҳокими билан учрашуви ўтказилди

21 февраль 2019 йил
241
0

Жиззах вилоятига Чехия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Мухтор элчиси Ярослав Сиро ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни вилоят ҳокими Э.Салиев, вилоят ҳокими ўринбосари А.Ахмедхаджаев ҳамда вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Б.Акрамовлар бошчилигида кутиб олиб, вилоят ҳокимлигининг Маъмурий биносида учрашув ўтказилди.

Учрашувни вилоят ҳокими Э.Салиев очиб бериб, вилоятда кейинги йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва Жиззах вилоятида жорий йилнинг 1 мартидан “Илғор ҳудуд” дастурининг истиқболлари, “Обод Қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритди.

Шунингдек, меҳмонларга  вилоятнинг инвестицион ва туризм салоҳиятлари тўғрисидаги видеоролик намойиши этилди.

Ўз ўрнида Чехия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Мухтор Элчиси Ярослав Сиро мамалакатимизда сўнги уч йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишни алоҳида таъкидлаб, Чехия Республикаси ҳамда Жиззах вилояти ўртасидаги товар айланмалари, импорт, экспорт масалалари ва вилоятга Чехиялик инвесторларнинг сўнги йилларда вилоятга катта қизиқишлари тўғрисида таҳлилий маълумотлар келтириб ўтди.

Учрашув сўнгида, томонлар Чехиялик инвесторлар иштирокидаги лойиҳалар истиқболлари ва товар айланмаларини янада кўпайтиришга келишган ҳолда Зомин туманининг салоҳияти билан чуқур танишиш мақсадида йўлга чиқишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар