Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ёшлар коворкинг марказлари яна биттага кўпайди

Жиззахда ёшлар коворкинг марказлари яна биттага кўпайди

28 февраль 2019 йил
556
0
Жиззах шаҳрида “Ором” ёшлар коворкинг маркази фойдаланишга топширилди. Марказда ёшлар учун 50 та иш ўрни яратилди.

– Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга бераётган эътибордан самарали фойдаланишимиз керак, – дейди тадбиркор Бунёд Қўнғуров. – Марказни бунёд этишимизда банк кредити ва ўз маблағимиз ҳисобидан жами 6 миллиард сўм маблағ сарфладик. Мажмуада боулинг клуби, мусиқа залини, болалар ўйин майдончасини ишга туширдик.
Марказ “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурига асосан вилоятда ишга тушилган учинчи коворкингмаркази. Бунгача Дўстлик, Пахтакор туманларида ана шундай коворкинг марказлари фаолияти йўлга қўйилган эди.
Ушбу дастурга мувофиқ, 2018 йилда Зафаробод, Пахтакор, Ғаллаорол ва Зарбдор туманларида “Yoshlar mehnat guzari” мажмуалари фойдаланишга топширилиб, 113 та янги иш ўринлари яратилди.
2019 йилда туманларда 13 “Yoshlar mehnat guzari” комплексини ташкил этиш учун бино ва ер майдонлари ажратилди. Ушбу гузарларнинг ишга туширилиши билан 220 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар