Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Илҳом Ҳазратқулов:“Бу ердан ҳеч ким норизо кетмайди”

Илҳом Ҳазратқулов:“Бу ердан ҳеч ким норизо кетмайди”

02 март 2019 йил
820
0

“Инсонларнинг дарду-ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқимиз ўз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мизиёевнинг бу сўзлари халқимиз қалбидан чуқур ўрин эгаллаган. Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишда, мурожаатлар билан ишлашда янги тизим яратилганлиги, Президентимизнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари тобора одамларнинг ишончига кириб бораётганлиги жаҳон жамоатчилигининг эътиборини тортмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи Илҳом Ҳазратқулов айни шу мавзуда интервью бериб, жумладан шундай деди:

—Халқ қабулхоналари халқимизнинг неча йиллик орзу-умидлари ушалиши мақсадида ташкил этилган. Шу боис юртдошларимиз ўз ҳаётидан, мамлакатимизда кечаётган янгиланишлар жараёнидан рози бўлиб яшашаяпти, ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 17 январда “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Шу ҳаётбахш ҳужжат аҳоли муаммолари билан ишлаш соҳасида янги босқични бошлади.

—Илҳом Ҳазратқулович, Фармон ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, дастлабки натижалар билан ўртоқлашсангиз.

—Шу йилнинг 15 февраль ҳолатига жисмоний ва юридик шахслардан 2657 та мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 1921 таси ижро учун ҳудудий ташкилотларга юборилди. 416 та мурожаат Халқ қабулхоналарида кўриб чиқилди.

Мурожаатлар ташкилотлар, фуқаролар йиғинлари кесимида тақсимланиб, секторлардаги ишчи гуруҳига тақдим қилиб борилмоқда.

—Секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат идоралари ва уларнинг қуйи ташкилотлари томонидан уйма-уй юриш орқали аниқланаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилиш ҳақида ҳам фикр юритсангиз.

—Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини мувофиқлаштириш, назоратга олиш, сайёр қабуллар савиясини кўтариш фаолиятимизда устувор аҳамиятга эга. Давлат ва хўжалик органларининг раҳбарлари жойларда тасдиқланган жадвал асосида Халқ қабулхоналари биноларида фуқаролар билан мулоқот ўтказишмоқда.

Бундай учрашувлар шаҳар, туман ҳокимлари томонидан 63 марта ташкил этилди. Прокурорлар 23 марта, ИИБ раҳбарлари 21 марта, бошқа ташкилот ва идораларнинг вакиллари 27 марта халқ билан мулоқотда бўлишди.

Мулоқотлар жараёнида фуқароларнинг 1134 та мурожаати кўриб чиқилди. Уларнинг 527 тасига ўз жойида ечим топилди.

Уйма-уй юриш чоғида фуқаролардан тушган 155 та мурожаат ва шикоят ўрганиб чиқилди.

—Халқ қабулхоналари одамларни рози қилиш йўлида кенг қамровли ишларни амалга ошираяпти. Таҳририятимизга келаётган миннатдорчилик мактубларидан ҳам буни яққол кўриш мумкин.

—Бундай хатлар бизларга ҳам тез-тез келиб турибди. Фикрим қуруқ бўлмаслиги учун айрим мисоллар келтирай.

Бахмал тумани, “Бахмал” ҚФЙ ҳудудидаги Шовшоқ қишлоғида яшовчи К.Тожибоевдан автомашина сотиб олиш учун пул ўтказганлиги, лекин машина ажратиш кечикаётганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган эди. Вилоят Халқ қабулхонаси назорати остида мазкур мурожаат “Жиззахавтотеххизмат” АЖ мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада К.Тожибоев қисқа муддат ичида “NEXIA-3” русумли автомашинани сотиб олишга эришди.

Фориш тумани, “Учма” ҚФЙнинг Қизилқишлоқ қишлоғида яшовчи Н.Исломовнинг мурожаати туман Халқ қабулхонаси ва Бандликка кўмаклашиш марказига юборилган эди. Яқинда бу замондошимиздан ҳам хат олдик. У Фориш туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси марказига ишга жойлашибди. Дилга хуш ёқувчи бундай мактублардан беҳад хурсандмиз.

Суҳбатимиз ниҳоясида шу нарсани таъкидламоқчимиз: Халқ қабулхоналаридан ҳеч ким норизо кетмайди”. Бу бизнинг кундалик шиоримиз.

 Суҳбатдош Илҳом Носиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар