Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Иқтисодиётда кичик бизнеснинг улуши ортмоқда

Иқтисодиётда кичик бизнеснинг улуши ортмоқда

04 март 2019 йил
1 124
0
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани туфайли Жиззах вилоятида ўтган йили 2 минг 319 кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари ташкил этилди. Натижада ҳудудда уларнинг сони 11 минг 840 тага етди.

Ўтган йил якунида вилоятда кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 84,3 фоизга етди. Муҳим жиҳати, кичик бизнес соҳасида 16 минг 46 та янги иш ўринлари яратилди. Бу йўналишни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 535,6 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
Ҳудуд экспорт салоҳиятини оширишда ҳам кичик бизнес субъектларининг ўрни йилдан йилга ортиб, хусусан, ўтган йили улар томонидан 63 миллион 615 минг доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди. Бу вилоят умумий экспортининг 89,6 фоизини ташкил этаётгани эътиборга молик.
Тадбиркорликни ривожлантиришда хотин-қизларни ушбу соҳага жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий қилда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 6,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредит маблағи ажратилиши режалаштирилган.
– Давлатимиз томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб тикув цехи очдим, – дейди Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарчасида яшовчи Саодат Ҳалимова. – Тижорат банкининг 150 миллион сўм кредити билан замонавий тикув машиналари олдик. Натижада цехимизда 64 нафар хотин-қиз бандлиги таъминланди. Айни пайтда ижтимоий муассасаларининг буюртмалари билан кўрпа ва ёстиқ жилдлари, шунингдек, ички бозор учун кийим-кечаклар тикяпмиз.
Тошқул Бекназаров
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар