Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ғаллаорол тумани “Энг намунали мактаб сардорлар”  кўрик-танловида ғолиб бўлди

Ғаллаорол тумани “Энг намунали мактаб сардорлар”  кўрик-танловида ғолиб бўлди

14 март 2019 йил
86
0

Мирзачўл туманида “Энг намунали мактаб сардорлар Кенгаши” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танлов “Камалак” болалалар ташкилоти томонидан ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, Сардорлар Кенгаши томонидан олиб борилаётган ижтимоий изланишларни қўллаб-қувватлаш ва келажакда уларнинг мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган етук кадр бўлиб етишларига кўмаклашиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Мирзачўл туманида “Ўзбек-қозоқ миллий маркази”да бўлиб ўтган кўрик-танловда вилоятнинг барча туман-шаҳарларидан ташриф буюрган 13 жамоа баҳслашди.

Танловда жамоалар “Бу бизнинг фаолият”, “Бизнинг имкониятларимиз!”, “Интеллектуал ринг” шартлари бўйича беллашди. Бунда мактаб сардорлар кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш, тажриба алмашиш, етакчилик ва ташаббускорлик қобилиятини намоён этиш,
янги-янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Қизғин баҳс-мунозара остида ўтган кўрик-танловда Ғаллаорол тумани 16-умумий ўрта таълим мактаби сардорлари 1-ўринни қўлга киритиб, кўрик-танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар