Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш тумани фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёр(ми)?

Фориш тумани фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёр(ми)?

18 март 2019 йил
422
0

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Фориш туман кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга кенгаш аъзолари, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари таклиф этилди.

Йиғилишни туман ҳокими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раиси Абдивали Мустанов бошқариб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарори ҳақида»ги масала муҳокама қилиниб, жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, сайловни белгиланган қонун асосида ўтказиш, эл орасида обрў-эътиборга сазовор бўлган кишилардан ишчи гуруҳлари тайинлаш, сайловда овоз бериш учун кўчама-кўча, қишлоқма-қишлоқ вакиллар сайлаш нормасига эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, йиғилишда, маҳаллаларда аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, аҳоли томорқа хўжалиги оила бюджетини мустаҳкамлашда асосий омил эканлиги, томорқа хўжаликларига озиқ-овқат экинлари экиш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш, кундалик ишларни уйма-уй юриш орқали назоратга олиш ҳақида тавсиялар берилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар