Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда “Хавфсиз ҳудуд” дастури лойиҳаси Хитой билан биргаликда амалга оширилиши мумкин

Жиззахда “Хавфсиз ҳудуд” дастури лойиҳаси Хитой билан биргаликда амалга оширилиши мумкин

20 март 2019 йил
393
0

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистонда Республикасидаги элчихонаси канцеляриясининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчиси Цзинь Юйлун Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Меҳмонни вилоят ҳокимлиги биносида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ахмедхаджаев ва вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Б.Акрамовлар кутиб олишди.

Учрашув давомида вилоятнинг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятини акс этувчи видеотақдимот намойиш этилди.

Тақдимот этилганидан сўнг томонлар ўртасида ўзаро музокаралар олиб борилди, хусусан,

  • Жиззах вилояти мутасадди ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини Хитой давлатида иқтисодиётнинг жадал ўсиб бораётган йўналишларида ўқув-семинарлари ташкил этиш;
  • Жиззах шаҳрида замонавий меҳмонхона, конференц-холл, кўргазмалар саройи лойиҳалари қуриш таклифи;
  • Вилоятдаги мавжуд инфратузилма объектларини Хитой ҳукумати грант маблағлари эвазига қурилишини таъминаш;
  • “Хавфсиз ҳудуд” дастурини Хитой билан биргаликда лойиҳа таклифини ишлаб чиқиш;
  • Жиззах вилоятида тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш иқстиқболлари муҳокама этилди.

Учрашувда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистонда Республикасидаги элчихонаси канцеляриясининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчиси Цзинь Юйлун хоним жорий йил апрел ойида йирик Хитой компания вакиллари билан Жиззах вилоятига ташриф билан келишиши таъкидлаб ўтди.

Учрашувдан сўнг, меҳмонлар “Жиззах” ЭИЗ ҳудудидаги Хитой сармояси иштирокидаги корхоналар фаолияти билан яқиндан таниши мақсадида кетишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар