Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ёнғин хавфсизлиги бўйича ходимлар малакаси оширилди

Жиззахда ёнғин хавфсизлиги бўйича ходимлар малакаси оширилди

31 май 2018 йил
712
0

Жиззах шаҳрида «Ёнғин хавфсизлиги асослари» мавзусида ўқув-амалий йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўқув-амалий семинарни республика Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг профессор-ўқитувчилари ўн кун давомида олти йўналишда олиб боришди.

- Соҳага оид қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилганлиги, турли минтақаларда содир бўлаётган йирик ёнғинларнинг таҳлил этилиши ҳар бир раҳбарнинг ёнғин хавфсизлиги бўйчи масъулияти ҳамда жавобгарлигини янада оширди, назаримда, – деди синовда юқори натижага эришган Гараша ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи директорининг ўринбосари Шуҳрат Саитқосимов.

- Фавқулотда вазиятларда кўрилажак чоралар, йўналишдаги профилактик тадбирларни ташкил этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигининг талаб ва меъёрларига доир билимларимиз мустаҳкамланди. Ўқув муассасамизда бу борадаги айрим масалалар эътиборимиздан четдақолганлигини сездик. Шу маънода, биринчи навбатда мавжуд камчиликларни бартараф этишҳамда ўрганганларимиз асосида профилактик тадбирлар, хусусан, тарғиботни кучайтиришни режалаштириб олдик.

Ўқув-амалий семинарда 72 та саволли тест синовидан муваффақиятли ўтганларга бир йилга мўлжалланган сертификат топширилди. Ўқув-амалий семинар якунида Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар» буюм бозорида кўргазмали амалий-тактик машқуюштирилди. Фавқулотда вазиятларда фаолият кўрсатувчи идоралар шайлигини текширувдан ўтказишга хизматқилувчи ушбу тадбир давомида ёнғинни бартараф этиш, аҳолини тинч жойга кўчириш, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш сингари ишлар ҳам бажарилди.

Рашид КАРИМОВ
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар