Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ғаллаорол туманида аҳоли электр энергияси ва тоза ичимлик суви билан таъминланади

Ғаллаорол туманида аҳоли электр энергияси ва тоза ичимлик суви билан таъминланади

23 март 2019 йил
437
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Абдусатторов, Ғаллаорол туманида бўлиб, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар уюштирди.

Дастлаб, тумандаги Оқтом маҳалла фуқаролар йиғинидаги 850 хўжаликдан иборат Янгиобод қишлоғига ташриф буюрилганда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатилиши (тоза ичимлик суви, газ, электр, иссиқлик билан таъминланганлик даражаси) ҳолати, йўл инфратузилмаси, транспорт қатнови аҳволи каби бир қатор ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Мазкур қишлоқдаги 80 мактабнинг ҳолати ўрганилганда, айрим синф хоналарининг таъмирталаблиги ва синф жиҳозларининг етишмаслиги, тиббий хизматнинг қониқарли эмаслиги маълум бўлди.

Бундан ташқари мазкур қишлоқдаги ички йўлларнинг ҳолати ҳам қониқарли эмас, қишлоқ билан туман марказини боғлаб турувчи транспорт қатнови йўлга қўйилмаган.

Фуқароларнинг мурожаати асосида туман прокурори Раззоқов Самандар ҳамда туман электр энергияси бўлими масъул ҳодимларини жалб қилган ҳолда шу бугуннинг ўзида 28 дога симёғочлар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Қолаверса, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Раззоқов Самандарга 1 ой  муддатда қишлоқни тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар