Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Арнасойда оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди

Арнасойда оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди

25 март 2019 йил
438
0

Арнасой туманида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан туман марказий кўчаларида "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" шиори остида оммавий югуриш  Марафони ўтказилди.

Марафонда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, туман халқ таълими бўлими, мактаблар ва тумандаги бошқа корхона-ташкилотлар ходимлари ва тумандаги  200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, Жанубий Корея республикасидан ташриф буюрган инвесторлар ҳамда ҳомийлар иштирок этишди.

Иштирокчилар 7 километр масофада югурдилар.

Белгиланган йўналиш бўйича 30 ёшгача бўлган аёллар ўртасида Феруза Мадатова, шу ёш тоифасида эркаклар ўртасида Ортиқ Ёқубовлар биринчи ўринни эгалладилар. 30 ёшдан юқори эркаклар тоифаси бўйича эса биринчи ўрин Собит Минглиевга насиб қилди.

Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Арнасой туман Кенгашининг махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар