Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда оммавий қабул ўтказилди

Форишда оммавий қабул ўтказилди

31 май 2018 йил
585
0

Фориш туманида Биринчи сектор раҳбари, туман ҳокими Абдивали Мустанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири Ўткир Махамматовлар 1-сектор ҳудудидаги «Дўстлик» маҳалласида оммавий қабул ўтказдилар.

Оммавий қабулда тумандаги аҳолига хизмат кўрсатувчи бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, секторга бириктирилган гуруҳ аъзолари ҳам иштирок этди.

Оммавий қабул жараёнида маҳалла аҳолисидан маҳаллаҳудудида электр энергияси таъминотидаги муаммо, туризмни ривожлантириш бўйича сертификат олишда амалий ёрдам кўрсатиш, «Нурота» давлат қўриқхонаси ҳудуди ва фуқароларнинг ер майдонидаги низоли масалалар, туман маркази билан маҳалла ҳудуди ўртасида транспорт қатновини йўлга қўйиш юзасидан мурожаатлар ўртага ташланди.

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Сардор Ражабов томонидан «Осмонсой» маҳалласида ҳам оммавий қабул ташкил этилди. Оммавий қабулда секторга бириктирилган гуруҳ аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Алишер Мирзаев, туман ҳокими Абдивали Мустановлар ҳам иштирок этди.

Дастлаб секторга бириктирилган гуруҳ аъзолари томонидан хонадонма-хонадон ўрганиш жараёнида аниқланган муаммолар ижроси муҳокама қилинди. Оммавий қабул жараёнида фуқаролар 12 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилишди. 5 та мурожаатлар юзасидан асосли тушунтириш берилган бўлса, 6 та мурожаатлар қонун доирасида кўриб чиқиб ҳал этиш учун алоқадор ташкилотларга юборилди.

Хулоса қилиб айтганда «Ҳаракатлар стратегияси»нинг беш тамойили доирасида амалга оширилаётган ишлар мазмун-моҳиятида аввало, инсон омили энг олий қадрият сифатида эътироф этилиб, аҳолининг турмуш тарзини янада юксалтиришга, жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барқарорлигига хизмат қилмоқда.

Маҳаллаларимизда халқбилан мулоқот чоғида жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш билан бир қаторда Президентимиз томониданқабул қилинаётган қарор ва фармонлар, парламентимиз томонида қабулқилинаётган янгиқонунлар,қонунларга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти жамоатчиликка кенг тушунтирилмоқда. Буларнинг барчаси аҳоли билан мулоқотларни янада самарали ташкил этиш, очиқлик, ошкоралик, ҳаққонийлик принципларига қатъий амалқилишда ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар