Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах вилоятида қўшма ва хорижий корхоналар сони 121 тага етди

Жиззах вилоятида қўшма ва хорижий корхоналар сони 121 тага етди

25 март 2019 йил
548
0

Жиззах вилоятида 2019-2020 йилларда хорижий инвестициялар иштирокида умумий қиймати 1 миллиард 63 миллион АҚШ доллари бўлган 36 та ҳудудий ва 13 та тармоқ лойиҳаларини амалга оширилиши режалаштирилган.

2018 йилда вилоятда 46 та янги қўшма ва хорижий корхона рўйхатдан ўтказилган бўлиб, бугунги кунда фаолият юритаётган ушбу турдаги корхоналар сони 121 тага етди.

Мазкур корхоналар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш,  кимё, машинасозлик, электротехника ҳамда тўқимачилик соҳаларида, 
ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа йўналишларда муваффақиятли иш олиб бормоқда.

Айниқса қурилиш материаллари ишлаб чиқариш улуши ва сони ошмоқда. Яқин келажакда цемент ишлаб чиқариш корхоналари сони 6 тага етиши режалаштирилган. Маҳсулотнинг янги турларидан мармар, гранит ва базальт плиталари лойиҳаларини амалга оширишга киришилди.

Жиззах шаҳридаги "Mingyuan silu industry” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси улардан биридир.

Корхона безакли қурилиш ойнаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Унинг умумий қиймати 110 миллион доллар бўлиб, йилига 20 миллион квадрат метр ойна маҳсулоти ишлаб чиқариш лойиҳасининг биринчи босқичида 29 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилди.

Натижада йилига 7 миллион квадрат метр безакли ойна ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 200 та янги иш ўрни яратилди.

Фориш туманидаги "Mega invest industrial” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон - Буюк Британия қўшма корхонаси фаолияти ҳам юқорида тўхталиб ўтилган корхона ютуқларидан асло қолишмайди.

Унда умумий қиймати 61,9 миллион доллар ўзлаштирилиши эвазига йилига 2500 тонна базальт толаси, 3000 тонна базальт толасидан арматура ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Лойиҳанинг биринчи босқичида қарийб 30 миллион доллар ўзлаштирилди ҳамда базальт толаси ва ундан арматура ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 90 та янги иш ўрни яратилди.  

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар