Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Арнасой туманида партия боқувчисини йўқотган 13 та оила холидан хабар олди

Арнасой туманида партия боқувчисини йўқотган 13 та оила холидан хабар олди

27 март 2019 йил
516
0

Азалий қадрият сифатида бу кунда ёши улуғ кексалар айниқса кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларни йўқлашни том маънода инсонийлик бурч деб билган ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши ва Хотин-қизлар қўмитаси ходимлари туманда ногиронлиги бор, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 13 та оилалар ҳолидан хабар олишди.

-Айтиш жоиз, биргина Наврўз байрами арафасида ўтказиладиган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари халқимизни бирдамлик ва ҳамжиҳатликка, эзгуликка етакласа, Наврўз сайилларини айтмаса ҳам бўлаверади, - дейди ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Рустам Нурматов. – Боиси янгиланиш яшариш фасли инсонларни якдилликка етаклаган меҳр-муҳаббат ришталари, урф-одат ва қадриятларимиздан бири бўлган маънавий меросдир.

Албатта, Наврўзи олам – шарқона янги йил ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг табиати, онгу тафаккури, қалбига чуқур сингиб кетгани, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонга шоду хуррамлик олиб кириши билан биз учун энг қадрли, азиз ва суюкли миллий байрамдир.

Сайёра Равшанова

Арнасой туман Хотин-қизлар билан ишлаш ва

оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни

мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар