Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда “Спаржа” етиштиришни ташкил этиш лойиҳаси Голландияликлар томонидан тақдим этилди

Жиззахда “Спаржа” етиштиришни ташкил этиш лойиҳаси Голландияликлар томонидан тақдим этилди

28 март 2019 йил
267
0

Жиззах вилояти хокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари, вилоят ҳокимли ходимлари ҳамда вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари бошчилигида Голландия давлатининг “РОЗЕТТА ГРУПП” компанияси таъсисчиси Фредерика Вогель билан учрашуви ўтказилди.

Голландия давлатининг “РОЗЕТТА ГРУПП” компанияси томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган биринчи инвестицион лойиҳа Зомин туманида 12 гектар ер майдонида “Гилос ва бошқа мевали дарахтларнинг намунавий боғини яратиш” лойиҳаси бўлса, иккинчи лойиҳаси Зарбдор ва Зомин туманида 4000 гектар ер майдонида “Спаржа” етиштиришни ташкил этиш лойиҳаси ҳисобланади.

“Спаржа”ни икки хил тури етиштирилиб ҳар иккала тур ҳам ҳар хил иқлимда ўсиши тўғрисида ахборот берилди.

Жиззах шароитида эса “Спаржа”нинг иккала турини ҳам етиштириш имкони мавжудлиги бунга иқлимнинг тўғри келиши юзасидан қулайликлар мавжудлиги борасида ҳам фикрлар билдирилди. “Спаржа”ни Жиззах шароитида етиштириш Европа давлатларига нисбатан 1-1,5 ой олдин ҳосил бериши бу лойҳанинг амалга оширилишига асосий сабаблардан бири эканлиги таъкидланиб ўтилди.

“Спаржа” маҳсулоти етиштирилиб асосан Европа ва Араб давлатларига экспортга йўналтирилиши тўғрисида айтиб ўтилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 10 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ташабусскорларга вилоят ташкилотлари мутахассислари томонидан қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар