Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Генерал-майор Ғайрат Қодиров фуқаролар мурожаатини тинглади

Генерал-майор Ғайрат Қодиров фуқаролар мурожаатини тинглади

29 март 2019 йил
347
0

Шароф Рашидов тумани маиший хизмат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, генерал-майор Ғайрат Қодиров туманнинг бир қатор маҳаллалари фуқаролари билан учрашди.

Мазкур мулоқотда ҳудудда кузатилган айрим камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

"Ёшлик”, "Селариқ”, "Хайробод”, "Тошкент”, "Бобур”, "Қораянтоқ”, "Туёқли” маҳаллалари аҳолиси билан учрашувда Шароф Рашидов тумани ҳокими Зоир Мирзаев раҳбарлигида ҳудуддаги ташкилот, корхона ва муассасалар масъуллари ҳамда бир қатор вилоят корхоналари вакиллари қатнашдилар.

Тадбир аввалида мамлакатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2019 йил 17 январда "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллигидаги 3-секторда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш борасидаги тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг фуқаролар мавжуд камчиликлар, уларни ўйлантираётган масалалар юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғига мурожаат этишди.

Мулоқот давомида газ, электр, ичимлик суви таъминоти, йўллар носозлиги ҳудуд аҳолисини қийнаётган асосий масалалар эканлиги аён бўлди. Шу маънода, коммунал идоралар масъулларига мавжуд муаммоларни ўрганиш, кам харажатлиларини ички имкониятларни ишга солган ҳолда, йирикларини ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва йўл хариталарга киритиш орқали ҳал этиш белгилаб олинди.

Шунингдек, уй таъмири, саломатликни тиклаш, турар жой ва ер участкалари олиш, меросга эгалик қилиш, хориждан келтирилган автоуловни расмийлаштириш, маҳаллалардан чиқиндиларни олиб чиқиш тизимини йўлга қўйиш, тадбиркорлик учун кредит ва ер майдони олиш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш, ногиронлик аравачаси билан таъминлаш, ногиронга қараганлик учун нафақа тайинлаш бўйича кўмак сўралди.

Маданият саройини реконструкция қилиш, қабристонни девор билан ўраш, ариқ-зовурларни чиқиндилардан тозалаш, кўприк қуриш, жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш, фуқаролар йиғинига бино ажратиш каби масалалар йиғилганлар эътиборида бўлди. Кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъуллар бириктирилиб, ҳал қилиш муддатлари белгиланди.

Тадбир давомида айрим муаммолар ечими бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш, ҳашарлар уюштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бундай мулоқотлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

Жиззах ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар