Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахдаги кексалар эъзозда

Жиззахдаги кексалар эъзозда

31 май 2018 йил
906
0

"Адолат” СДП вилоят Кенгаши, "Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда"Нуроний” "Кексаларнинг ижтимоий ҳимоясида жамоат ташкилотларининг ўрни”мавзусидаамалий учрашув ташкил этилди.

Мазкур тадбирда "Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши ҳодимлари,"Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгаши раиси Норқул Нушаров, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосариУзоқбой Рисқулов, "Олмазор”, "Учариқ” маҳалла фуқаролар йиғинираиси ўринбосари кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари Офтобой Нишонова, Ҳосилбек Абдурасулов, партия фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

-Сўнгги йиллар мобайнида республикада ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни кучайтириш бўйича ҳам улкан ишлар амалга оширилди. Юртбошимиз раҳнамолигида инсон қадр-қиммати ва шаънини улуғлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалий ислоҳотлар олиб борилиши халқимизга хос инсоний фазилатларнинг энг юксак намуналаридан биридир,-дейди "Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Норқул Нушаров.

Учрашув якунида кексаларни эъзозлаш ҳамда уларни янада қўллаб-қувватлаш борасида муҳим вазифалар белгиланди.

Достон ЗОКИРОВ

Ўзбекистон "Адолат” СДП

вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар