Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Вилоятда коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, кўп қаватли уйларнинг қурилиши ҳамда ободончилик ишларининг бориши хусусида матбуот анжумани ўтказилди

Вилоятда коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, кўп қаватли уйларнинг қурилиши ҳамда ободончилик ишларининг бориши хусусида матбуот анжумани ўтказилди

29 март 2019 йил
452
0

Бугун вилоят ҳокимлиги конференция залида “Вилоятда коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, жумладан, кўп қаватли уйларнинг қурилиши ҳамда ободончилик ишларининг бориши” мавзусида  вилоят ҳокимининг ўринбосари Акрам Раҳмонқулов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов матбуот анжуманини очиб берди.

Шунданг сўнг,  вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Раҳмонқулов 2018 йилдаги Жиззах вилояти шаҳар ва туманларида қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

Хусусан, коммунал хизмат кўрсатишни янада ислоҳ қилиш мақсадида ўтган давр мобайнида ичимлик суви таъминотида барча манбалар ҳисобидан 171,1  млрд. сўмлик 388,7 км. ичимлик суви тармоқлари ва иншоотларини ҳамда 45,4 млрд. сўмлик 41,2 км. канализация тармоқлари ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилди ва натижада 95 та аҳоли пунктларида яшовчи 250 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик суви таъминоти ва 30 та аҳоли пунктларида яшовчи 122,7 минг аҳолини оқава сув таъминоти тизими яхшиланди.

Жорий йилда 6 та йирик лойиҳадаги умумий қиймати  60,3 млрд. сўмлик ичимлик ва оқова суви объектларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шунингдек, Жиззах шаҳрининг оқава сув тизимини ривожлантириш лойиҳаси бўйича 13,9 млн АҚШ долларлик қурилиш таъмирлаш ишлари ҳамда Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига вилоятнинг ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш бўйича  2019 йилда 60 млрд сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Кўп қаватли уй-жойлар бўйича 2018 йилда вилоятда жами 56,2 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 729 та уйларнинг том қисмларини мукаммал ва жорий, 538 та уйларнинг фасад қисмини, 53 та ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникация тизимларини, 22,8 минг м2 уй олд қисмидаги йўлаклар, 1368 та кириш йўлакларига темир эшиклар ва кодли қулфлар, 78 та видео кузатув мосламаларини ўрнатиш, 291 та тандирхона, 294 та ҳожатхоналар қуриш ҳамда 165 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2019 йилда вилоятда жами 18,8 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 70 та уйларнинг том қисмларини мукаммал ва жорий, 98 та уйларнинг фасад қисмини, 31 та ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникация тизимларини, 29,6 минг м2 уй олд қисмидаги йўлакларни қуриш ва таъмирлаш, 106 та кириш йўлакларига темир эшиклар ҳамда кодли қулфлар ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

Йўллар ҳолатини янада яхшилаш бўйича ўтган йилда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 7,4 млрд. сумлик йўл қурилиш ишлари бажарилди ва 2,0 км. узунликдаги йўлларда реконструкция ишлари амалга оширилди. 21,2 млрд.сўм маблағлар ҳисобига 7,6 км. узунликдаги умумий фойдаланишдаги давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш ишлари бажарилди.  

Жорий йилда умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларида 13,0 млрд сўм маблағлар ҳисобига 12 км. реконструкция ишлари  бажарилади. 30 млрд сўм маблағлар ҳисобига 14 км. умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларида тўла таъмирлаш ишлари бажарилади.

2018 йилда аҳолини арзон ва сифатли уй-жойлар билан таъминлаш  борасида тасдиқланган дастурларга асосан қишлоқ жойларда 2 минг 45 та арзон намунавий уйлар қурилиб фойдаланишга топширилди. 
Жумладан, 937 та аҳоли уй-жойлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шаҳарларда ҳам арзон кўп қаватли уйлар қурилиши олиб борилди ва Жиззах шаҳрида 10 та 7 қаватли арзон уйлар қурилиб фойдаланишга топширилиши натижасида 420 та эҳтиёжманд оилалар уй билан таъминланди.

Шаҳар ва қишлоқларда амалга оширилган ишлар 2019 йилда ҳам давом эттирилади. Янгиланган намунавий лойиҳа асосида арзон уй-жойлар қуриш Дастурига кўра 2019 йилда жами 992 та уй-жойлар қурилади.

Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича 2018 йилда 6,1 км газ қувурлари мукаммал таьмирланди ва 4,61 км. қисми реконструкция қилинди. Шунингдек, Жиззах шаҳри “Тинчлик” МФЙ ҳудудидаги кўп йиллардан буён фойдаланишда бўлган 2,5 км ер ости газ қувури реконструкция қилинди.      

Жорий йилда вилоятда табиий газ ва суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш мақсадида жорий йилда 28,3 млрд сўмлик маблағлар йўналтирилади. Натижада, 1,2 км газ тармоқларини мукаммал таъмирлаш, 10,7 км газ тармоқларини реконструкция қилиш ҳамда 9,4 км. газ тармоқлари янгидан тортиш, 22 та газ тақсимлаш қурилмаларини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилади.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида ўтган йилда вилоят бўйича 28,6 млрд.сўмлик маблағлар ҳисобига 363,2 км электр тармоқлари қурилди, 208 комплект трансформатор пунктлари ўрнатилди.

2019 йилда вилоятдаги паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш учун 38,8 млрд. сўм маблағлар ҳисобига 381 км. тармоқлар, 147 та трансформаторлар реконструкция қилинади.

Вилоятдаги яна бир салоҳиятли соҳалардан бири қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаси ҳисобланади.  2018 йилда вилоятда жами 576 та корхона томонидан 380,3 млрд. сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 2018 йилда қиймати 641,3 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа ишга туширилди ва 952 та янги иш ўринлари яратилди.

2019 йилда умумий қиймати 468,8 млрд. сўмлик 35 та лойиҳа амалга оширилади ва натижада 1728 та иш ўрни  яратилади.

Траснпорт тизимини яхшилаш бўйича ўтган йилда вилоятда жами 10 та янги автобус йўналишлари очилди ва мазкур йўналишларга 19 та автобуслар олиб келиниб, уларнинг қатнови йўлга қўйилди. Бундан ташқари 28 та янги автобуслар олиб келиниб, йўналишларга қўйилди.

2019 йилда янги 7 та янги автобус йўналишлари очилади, 30 та янги турдаги автобуслар олиб келиниб, йўналишларга қўйилади, 10 га яқин йирик юк автомобиллари харид қилинади.

Инвестиция дастури доирасида вилоят бўйича жами  94 та умумий қиймати 217 млрд. 587 млн.сўмлик объектлар киритилган бўлиб, бугунги кунда жами 94 та объектдан 73 та объектларда қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилган.

2019 йил инвестиция дастурига асосан вилоят бўйича жами 89 объектлар киритилган бўлиб, умумий қиймати 232 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида 2018 йилда 24 та ва қўшимча 9 та жами 33 та қишлоқ ҳудудларидаги 25 минг 429 та хонадонларда яшовчи 156 минг 688 нафар аҳолига қулай шароитлар яратилди.

2019 йилда “Обод қишлоқ” дастурига асосан 189,1 минг аҳоли яшайдиган 36 та қишлоқда 459,0 млрд. сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Натижада, 22 887 та ҳовли жойлар, 274 та кўп қаватли уйлар, 127 та ижтимоий соҳа объектлари, 308,3 км ичимлик сув тармоқлри, 377,1 км ички йўллар, 337,1 км электр тармоқлари таъмирланади ва реконструкция қилинади. 14 км табиий газ тармоқлари, 252 та бозор инфратузилма объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Ирригация объектлари бўйича 2018 йилда умумий қиймати 210 млрд. сўмлик жами 20 та объектларда қурилиш ишлари амалга оширилди.

2019 йилда умумий қиймати 138 млрд. сўмлик 11 та ирригация объектларида қурилиш ишлари, жумладан, Арнасой сув омборини тўйинтирувчи канали қуриш объектига 20 млрд сўмлик, “Караман” сув омборида 100 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилади.

Матбуот анжумани охирида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар