Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » "Сўғдиёна" Қаршида мағлубиятга учради

"Сўғдиёна" Қаршида мағлубиятга учради

01 апрель 2019 йил
417
0

Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур сўнгги ўйинларидан бирида "Насаф" ўз майдонида "Сўғдиёна" футболчиларини қабул қилди ва ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 6-дақиқадаёқ очилган бўлиб Дилшод Саитов илк голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Никола Милинкович 33-дақиқада орадаги фарқни йўққа чиқарди ва жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқишди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Бобир Давлатов қаршиликларни яна бир маротаба олдинга олиб чиқди. Кенжабоев 79-дақиқада якуний ҳисобни таъминлаб ғалабани мустаҳкамлади.

Суперлигаси – 2019. 2-тур
“Насаф” – “Сўғдиёна” 3:1 
Голлар: Дилшод Саитов 6, - 1:0. Никола Милинкович 33, - 1:1 (Нуриддин Ҳасанов). Бобир Давлатов 53, - 2:1. Ислом Кенжабоев 79, - 3:1.
“Насаф” - 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 9.Ҳумоюн Муртазоев, 18.Бобир Давлатов (15.Жўрабек Маннонов, 89), 19.Сардор Абдураимов, 22.Акмал Мозговой, 27.Ислом Рашидхонов (17.Дониёр Нарзуллаев, 86), 28.Хуршидбек Мухторов, 77.Ойбек Бозоров (20.Ислом Кенжабоев, 66), 92.Умарбек Эшмуродов (с).
“Сўғдиёна” - 27.Милан Митрович, 3.Искандар Шойқулов, 4.Элёр Орифов, 5.Кахи Махарадзе, 6.Нуриддин Ҳасанов (8.Сирож Мелиев, 66), 7.Санжар Рашидов (c), 11.Иззатила Абдуллаев (10.Шоҳруз Норхонов, 58), 17.Достон Тошматов (9.Ойбек Нурматов, 68), 23.Муҳаммад Юлдошев, 91.Никола Милинкович, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.
Огоҳлантиришлар: Элёр Орифов 24, Ҳумоюн Муртазоев 24, Сардор Абдураимов 83.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар